ТОП-5 чемпионатда мағлуб бўлмаган жамоа қолмади
28 янв 2017 23:43
Новости
ТОП-5 чемпионатда мағлуб бўлмаган жамоа қолмади
Бугун Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Лига дебютанти ва мавсум кашфиётига айланган "РБ Лейпциг" клуби ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, "Хоффенхайм" ушбу мавсум миллий чемпионатда биринчи бор мағлубият аламини тотиб кўрди. 29 ёшли Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги клуб бу мавсум Европанинг энг кучли беш чемпионатида (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция) мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турган эди.
Маълумот учун, "Хоффенхайм" 17та ўйиндан 7тасида ғалаба ва 10тасида дурангга эришганди. 18-ўйин улар учун омадсиз келди. Жамоа айни пайтда 31 очко билан Бундеслигада тўртинчи ўринда бормоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии