Тони Кроос Ули Штиликенинг рекордига яқинлашиб олди
24 дек 2020 08:55
Новости
Тони Кроос Ули Штиликенинг рекордига яқинлашиб олди
“Реал” Ла Лига 15-турида “Гранада” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар сафида Тони Кроос ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди. Бу германиялик ярим ҳимоячи учун Ла Лигадаги 200-ўйин бўлди (шундан 190 таси бошланғич таркибда). “Реал” сафида немис футболчилари орасида Ла Лига доирасида энг кўп майдонга тушган футболчи Ули Штилике ҳисобланади. Унинг ҳисобида 212 та ўйин мавжуд.
Кроос жорий мавсум Ла Лига доирасида 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии