Томас Тухель: “Неймарда сардорлик хусусияти йўқ”
12 мая 2019 08:30
Новости
Томас Тухель: “Неймарда сардорлик хусусияти йўқ”
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Франция чемпионатининг навбатдаги турида “Анжер”га (2:1) қарши баҳсдан кейин Неймарни жамоа сардори этиб тайинлаш режаси йўқлигини маълум қилди.
“Бизда иккита сардор бор: Тиаго Силва ва Маркиньос ва биз уларни алмаштириш ниятида эмасмиз.
Менимча, Неймарда сардорлик хусусиятлари йўқ. У етакчи ва креатив футболчи, аммо сардор эмас.
Нима учун ҳамма шу ҳақда гапираётганига тушунмайман. Бизда Тиаго ва Марки бор, уларни ҳурмат қилишимиз лозим”, деди Тухель Canal+ эфирига берган интервьюсида.
Ўтган йилнинг сентябрида Неймар Бразилия терма жамоасининг доимий сардори этиб тайинланганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии