RU

Последние новости

07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  0 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18

Томаc Дулей: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз" Новости

Томаc Дулей: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"

Филиппин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унинг иккинчи қисмида Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дулей ва жамоа ҳужумчиси Фил Янгхазбэнд иштирок этди.

“Ўйиндан олдин кайфиятимиз жуда яхши. Баҳрайн ва Яманга қарши ўйинлардаги ғалабалардан кейин, эртанги ўйинни катта иштиёқ билан кутяпмиз. Навбатдаги ўйина деярли тўрт ҳафта тайёргарлик кўрдик. Айрим футболчиларимиз жамоага кечроқ келиб қўўилганига қарамай тайёргарлик жараёнини тўғри олиб бордик деб ўйлайман. Аммо бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз эртага жуда тажрибали ва кучли жамоалардан бирига қарши майдонга тушамиз, улар биздан ФИФА рейтингида 50 поғона юқорида. Биз рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Бироқ, тушунарлики, бу нарса ҳали ғалабани таъминламайди. Эртага ғолиб бўлиш учун бизга бироз омад, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам керак бўлади. Бизни қизиқарли ўйин кутяпти”, — дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Дулей.

Фил Янгхазбэнд ҳам учрашув ҳақида тўхталиб, шундай деди: “Мураббий айтиб ўтганидек ўйин олдидан жамоанинг кайфияти аъло даражада. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб футболчиларини яхши ўргандик. Шунингдек ўз имкониятларимизни ҳам яхши биламиз. Кўрсатмаларни тўғри бажарсак ва яхши ўйин кўрсата олсак, мақсадимизга эришамиз деб ишонаман. Ҳа, Ўзбекистон Осиёнинг топ жамоаларидан бири. Бироқ биз Жаҳон чемпионати ёки Осиё Кубоги каби мусобақаларда ўйнашни истасак бу каби кучли жамоаларни енга олишимиз керак".

Томас Дулей журанлистлар саволларига жавоб берар экан ўйинда Филиппин аутсайдер экани, Ўзбекистонга қарши ўйинда мағлуб бўлиш қўрқинчли эмаслиги ва бу нарса ўз жамоасига қўл келиши мумкинлигини таъкидлади.

“Фил албатта жамоамиздаги энг етакчи футболчилардан бири. Албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унга кўздан қочирмасиликка уринишлари аниқ. Уларнинг таркибида эса деярли барча футболчи хавфли. Биз бу ўйинда аутсайдермиз. Буни ҳеч ким инкор қилаётгани йўқ. Улар ғалаба қозонишга мажбур. Улар албатта олдинга ташланишади. Биз эса уларнинг ожиз нуқталарини топишга ва шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу нормал ҳолат. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Улар рейтингда 76-ўринда. Бу ажойиб натижа. Уларда Россия, Хитой, Жанубий Кореяда ўйнайдиган футболчилар бор. Ўзбекистонга ютқазиш - кўрқинчили эмас. Ўйинда фаворит ҳисобланиб, ютқазиб қўйсанг, ҳа, бу жуда ёмон. Аммо эртанги ўйинда ютқазиш фожиа эмас. Биласизми, шунинг ўзи ҳам бизга қўл келиши мумкин. Жамоа ортиқча босимсиз ҳаракат қила олади. Ягона мақсадимиз филиппинликларни хурсанд қилиш ва шунга интиламиз ҳам", — дейди Филиппин терма жамоаси бош мураббийи.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика