RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди Новости

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе ўз Instagram саҳифасида хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.

"Йигитлар, сиз билан ўйнаш шараф эди. Бизни кучлироқ қилган кўплаб ёрқин лаҳзалар, ғалаба ва қийинчиликларни биргаликда бошдан кечирдик.

Ёқимли дақиқалар учун, қўллаб-қувватлаганингиз, дўстлигингиз ва жамоамизни доимо бирлаштирган жанговар руҳингиз учун раҳмат. Мен чин дилдан ишонаманки, ҳар бирингизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам буюк ишлар кутиб турибди. Келажакда омад!", – дея ёзиб қолдирган Тома.

Маълумот учун, Табатадзенинг сариқ карточкалари сони 4 тага етган. Шу боис у охирги турда майдонга туша олмайди. Кўринишидан грузиялик форвард наманганликлар билан шартномани узайтирмаган. 

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида 19 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва чемпионат тўпурари Драган Черандан 3 та гол ортда бораётган эди. "Навбаҳор" сўнгги турни 30 ноябрь куни ўз уйида "Андижон"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика