RU

Последние новости

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  2 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп" Новости

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп"

Гамбия терма жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати жуда қизиқ ўтмоқда. Гуруҳ босқичида унчалик сермаҳсул бўлмаган ўйинлар жуда кўп бўлди. Лекин футбол савияси жуда яхши. Мен учун мураббий сифатида фикрлаш учун жуда кўп воқеликлар тақдим этилди. Ҳозиргача энг яхши жамоалар Франция ва Бразилия, аммо энг яхши мураббийлар Фернанду Сантуш ва албатта Луи Ван Гал. Ван Галда аввалгидек ёрқин ўйинчилар йўқ, аммо тактик жиҳатдан унинг жамоаси деярли мукаммал ўйнайди. Ишончим комилки, плей-оффда бизни яна кўплаб ёрқин ўйинлар кутиб турибди. Мен Луи касаллик билан курашаётганини биламан. Аммо у ҳозир қилаётган иши шунчаки қаҳрамонлик", – дея гап бошлади бельгиялик мураббий.



- Ушбу чемпионатдаги Осиё жамоалари ҳақида нима дея оласиз?

- Осиё футболи ривожланмоқда ва ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бу минтақадан кўпроқ жамоа иштирок этиши керак. Бу ерда 6 та жамоа ўйнади, Қатардан ташқари ҳамма жуда қизиқарли футбол кўрсатди. Германия ва Испания каби "йиртқич"ларни мағлуб этган Япония жамоасининг жуда юқори сифатли ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин. Кеча эса Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. Корея ва Австралия терма жамоалари ҳам плей-оффга йўлланма олди. Эрон ва Саудия Арабистонида имконият бор эди. Лекин Осиёда бошқа кучли жамоалар бор. Масалан, Ироқ ва Ўзбекистон.

- Ўзбекистон футболи билан танишмисиз? 

- Ҳа, мен бу жамоани анчадан бери кузатиб келаман. Бу мамлакатда иқтидорли футболчилар кўп, лекин ҳар сафар Жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолади. Балки гап тактик хатолар ва ишни ташкил этишдадир. Балки мураббий баъзан нотўғри тайинлангандир ёки танлашда адашишгандир. Қўшни Қирғизистонда маҳаллий ўйинчиларни тайёрлаш учун кучли база йўқ, улар Европа футболида яхши маълумотга эга бўлган футболчиларни жалб этиш йўлини тутдилар ва бу ўз самарасини берди. Ана шундай ўйинчилардан бири Эдгар Бернхардт Германия ва Нидерландияда ишлаганимда кўп йиллар қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистонда Европа лигаларида ҳаракат қиладиган футболчилар кўп бўлиши керак.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Қирғизистон терма жамоаси амалдаги мураббийи Александр Крестинин ишлагунга қадар ФИФА рейтингида 203-поғонада эди, ҳозир эса 95-ўринни банд этиб турибди.



- Африка ва Осиёнинг турли терма жамоалари билан кўп ишлагансиз. Осиёга қайтишни тасаввур қила оласизми?

- Нега йўқ. Менинг орзум – Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган жамоа билан ишлаш. Ҳозир Гамбия билан шартномам бор. Биз Африка Кубогида 16-ўринни эгалладик, бу камтарона имкониятларга эга жамоа учун жуда яхши натижа. Аммо келажакда катта мақсадларни қўйган бошқа жамоада ишлаш имконияти бўлса, чакки бўлмасди.


Мирон Гойхманн суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика