Тўлабек Акрамов: “ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди”
11 дек 2015 10:10
Новости
Тўлабек Акрамов: “ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди”
Тошкентнинг “Локомотив” клуби “А” гуруҳидан ўрин эгаллади. Хўш, бу борада клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг фикри қандай? Бу ҳақда билиш мақсадида у кишининг ўзи билан суҳбатлашдик.
- Биласизми нуфузи бўйича Осиёда биринчи ўринда турадиган ушбу ОЧЛ мусобақасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Унда иштирок этувчи клублар ўз мамлакатида бекорга юқори ўринларни банд этмаган деб ўйлайман. ОЧЛ йўлланмаси учун ҳар бир жамоа ўз ички чемпионатида жиддий кураш олиб боради. Жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳига эътибор қаратадиган бўлсак, менимча мухлисларимизни келаси йил қизиқарли тўқнашувлар кутиб турибди десам муболаға бўлмайди. Рақиблар биз учун нотаниш эмас. Улар билан бунгача гарчи расмий ўйинларда рўбарў келмаган бўлсакда, синов-назорат ўйинларида учрашганмиз. Бу йилги ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмадик. Лекин энди бу гал йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, энг аввало гуруҳдан чиқамиз деб умид қиламан. Бунинг учун “Локомотив”да барчаси мужассам. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ деб ҳисоблайман.
- Фурсатдан фойдаланиб, келаси йил халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларига ҳам омад тилаб қоламан. Зеро бу клублар ҳам халқаро майдонда ягона – Ўзбекистонимиз байроғи остида майдонга чиқади.
Исломбек Рустамбеков.
Комментарии