RU

Последние новости

14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  7 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  4 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  23 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби ҳакамнинг хатоси туфайли ОЧЛни тарк этди Новости

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби ҳакамнинг хатоси туфайли ОЧЛни тарк этди

Кеча, 28 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувлари бўлиб ўтди.

Тошкентнинг "Локомотив" клубини мағлуб этган "Истиқлол" гуруҳ босқичига олиб чиқувчи баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлди. Қўшниларимиз саудияликларга қарши учрашувда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатиб, 90-дақиқагача ҳисобни 0:0 кўринишида сақлашга эришишди. Аммо асосий вақтнинг охирида ҳакам томонидан белгиланган шубҳали пенальти Тожикистон клубини ОЧЛни тарк этишга мажбур қилди. Ўйинни бошқарган таиландлик арбитр Сивакорн Пу-Удомнинг қарори учрашув тақдирини ҳал қилди.


ПЕНАЛЬТИ БОРМИДИ?

Ўша вазиятда ҳақиқатдан ҳам фол бор ёки йўқлигини аниқлаш учун лавҳани бир неча бор такроран кўриш лозим. 89-дақиқа бошланди. Белайли стандартдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади.

Тўп жонли девордаги футболчининг оёғига тегиб, одам бўйи баландликка кўтарилди, "Истиқлол" ҳимоячиси Виктор Свежов эса уни қайтаришга ҳаракат қилди. Тўп янада тепароққа кўтарилди ва икки жамоа вакиллари жарима майдончасида тўғри жой танлаш учун курашни бошлашди. Свежов тўп дарвозабон томонга тушаётганини пайқади ва рақиби қаердалигини кўриб, унинг ҳаракатини чеклаш учун танаси билан рақиб жамоа футболчиси йўлини тўсди.



Ҳа, қўл ҳам елка даражасида кўтарилди, аммо икки ўйинчи ўртасидаги "контакт"дан сўнг Ҳуссайн Ал-Могави йиқилди ва қўл юзига теккандек симуляцияни бошлади. Ҳакам эса хуштагини чалди ва чўнтагидан қизил карточкани чиқариб, Виктор Свежовни четлатди ва пенальти белгилади. Аммо бу вазият 90-дақиқада 11 метрлик жарима зарбаси белгилашга арзимасди. "Истиқлол" футболчисининг қўлига эътибор беринг, у рақибининг томоғигача етиб бормаган ва бу зарба эмас эди. Свежовнинг ҳаракатлари фолга эмас, шунчаки рақиб йўлини тўсишга, дарвозабон тўпни ушлаб олиши ёки уриб юбориши учун етарлича жой очишга қаратилганди. Бошқа учрашувларга эътибор қаратсангиз ҳар ўйинда 3-4та шундай вазият бўлади ва одатда реферилар бу йиқилишларга реакция қилмайди.

Тўғри, орқада турган бош ҳакам вазиятни аниқ кўра олмаган бўлиши мумкин, бироқ лайнсмен ҳаммасини кўриб турганди.


TAS-IX эмас



Афсуски, ОЧЛ саралаш учрашувларида ВАР тизимидан фойдаланилмайди. ОФК бу ҳақида жиддий ўйлаб кўришига тўғри келади.

Тожикистонлик футболчиларнинг эътирозлари билан 2 дақиқа ўтди, бироқ рефери қарорини ўзгартирмади ва Муҳаммад Юсуф Белайли 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, "Ал-Аҳли"ни ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди. Ҳакамнинг хатоси бўлмаганида учрашув бошқача якунланиши мумкин эди. Баҳсни қайтадан ўтказиб бўлмайди, "Истиқлол" бор эътиборини ОФК Кубогига қаратади. Қўшниларимизга ушбу турнирда омад тилаймиз.

Рейтинг: -66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика