RU

Последние новости

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  2 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  1 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ» Новости

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қуръада Тожикистон "F" гуруҳидан жой олди. Қўшниларимизга Япония, Қирғизистон, Мьянма ва Мўғулистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

- Қуръа жуда қизиқарли бўлди. Кузатдик, ҳаяжонландик, жуда қизиқ бўлди. Бизга яхши гуруҳ тушди. Япониядек кучли жамоа бор, қолганлар билан эса кучимиз деярли тенг. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа учун курашамиз. Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Барча ЖЧ-2022 саралаши кейинги босқичига чиқишга ҳаракат қилади, шу боис биз яхши тайёрланамиз. Қачон ким билан ўйнашимизни биламиз. Ҳиндистондаги мусобақада КХДРга қарши финал учрашуви 5 сентябрь куни Душанбеда бўладиган Қирғизистонга қарши илк ўйинимизга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - дейди Тошев Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизматига. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Япония - жуда кучли жамоа эканлигни биламиз, қитъамизнинг энг кучлиларидан бири. Қолган жамоалар ҳам яхши савияда. Гуруҳдошларимизни ўрганишни бошлаб юбордик.

- Гуруҳ тақвими сизга маъқул келдими?
- Биз учун тақвим жуда қулай. Энг узоқ сафар Японияга бўлади ва у кейинги йил июнь ойида бўлади. Унгача тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бўлади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика