RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  87 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида Новости

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида

Теги :  Петар Сегрт
Тожикистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup 2023” турнирига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпти.

Петар Сегрт шогирдлари илк турда Туркманистон билан беллашади. Тайёргарлик жараёнлари ва мусобақадаги рақиблар ҳақида Тожикистон бош мураббийига юзландик. 


- Жаноб мураббий дастлаб мусобақага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Тайёргарлик доим режа асосида ва яхши кетаётганди. Лекин бироз тушунмовчилик бўлди, очиғи нима бўлганини билмайман. Ҳали қаерда машғулот ўтказишимиз номаълум бўлиб турганди. Футболчиларим қуёшда туриб қолишди. (Тушунтириш: Тожикистон терма жамоаси кеча машғулот учун "Бунёдкор" академиясига қарашли 7 майдонга келган, у ерда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси машғулот ўтаётгани боис, маълум вақтдан сўнг Тожикистонга академия майдонларидан бошқаси тақдим қилинган). 

- Гуруҳдаги рақибларни қанчалик ўргандингиз? Ўзбекистон, Туркманистонни ўрганиш қийин бўлмаган бўлса керак?

- Айни вақтда биз учун энг қийин рақиб Туркманистон бўлиб турибди. Чунки биринчи бўлиб уларга қарши тўп тепамиз.  Уммон ва Ўзбекистонни ҳам осон жамоа демаган бўлардим. Биринчи учрашув доим қийин бўлади. Туркманистон мусобақадаги илк рақибимиз. Уммон ва Ўзбекистон албатта гуруҳ фаворитлари. ФИФА рейтингини олиб қараганда улар юқорида. Бугунги вақтда фақат Туркманистонни ўйлаяпмиз. Бу учрашув тугагач қолган рақибларга эътибор қаратамиз. Туркманистон биздаги маълумотларга қараганда жуда яхши тайёргарлик кўрган. Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказганини биламиз. Уларда барча футболчилар жамланган. Бизда ундай эмас. Футболчилар ихтиёримизга бирин-кетин етиб келишмоқда. Мазкур ҳолатни тўғри қабул қилишимиз керак. Чунки ФИФА кунлари 12 июнь санасидан бошланади. Битта ўйин орқали ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оламиз. 

- Ўзбекистон билан "Navruz Cup" мусобақасида ҳам тўқнаш келган эдинглар. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоасида ўзгаришларни сездингизми?

- Ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганини айтишим мумкин. Ўтган сафар учрашганимизда Сречко Катанец билан гаплашиш насиб қилганди. Сизларда ёшлар, болалар футболида потенциал юқори. Сўнгги 5 йилликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёшлар, ўсмирлар терма жамоалари Осиёда Япония, Кореяга тенглаша олади. Эътиборга молик жиҳати ўзбек футболи инфратузилмаси, майдонлари, шароитлар яхши даражада. Бизда эса ресурслар чекланган. Тожикистонда Ўзбекистонга нисбатан аҳоли ҳам кам. Рақибларга қарши нимадир қилишимиз мумкин. Сўзим давомида ўзбекистонлик одамларнинг самимийлигини айтмасам бўлмайди. Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Наманганда меҳмондўстлик руҳида кутиб олишгани ёдимда. Тошкентда ҳам бизни дўстона ва илиқ руҳда қабул қилишди. Оддий одамлар кўчаларда, меҳмонхонада доим ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бундан жуда хурсандман. 

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган тожикистонлик футболчиларнинг ҳолати сизни қониқтиряптими? Чунки уларда ўйин амалиёти ҳар хил...

- Ҳар бир мураббий ўз футболчисининг клубида 90 дақиқа ўйнашини истайди. Начора вазият шундай. Таркибимизда Болгария, Туркия, Грузия чемпионатларида легионерларимиз бор. Ўзбекистон чемпионати кучли. Ҳаммаси юқори даражада. Ўзбекистон футбол ассоциациясида жуда яхши раҳбарият ишлаяпти. Бу ёшлар терма жамоасида ўз мевасини берди. Тожикистон фаолиятимдаги 4 терма жамоа. Шундай экан кимни қандай солиштиришни биламан. Якуний сўзим шуки, Ўзбекистонни жуда яхши келажак кутяпти. Бўлғусида сизларга омад тилайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика