RU

Последние новости

18:59Суперлига. "Машъал" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди" Новости

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди"

"Қизилқум" — "Нефтчи" жамоалари учрашувидан сўнг, фарғоналиклар клуб раиси Тоҳир Копадзе журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
 — Бугун ўйинда жанговор дуранг қайд этилди, — дея сўз бошлади Тоҳир Копадзе. — Навоийга фақат ғалаба илинжида келгандик. Учрашув давомида жамоамиз бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ имкониятдан унумли фойдаланишда йигитларимизга омад кулиб боқмади.

Агар иккинчи бўлимда Муҳсинжон Убайдуллаев майдондан четлатилмаганда, балки бугун уйга ғалаба билан қайтган бўлармидик?!  Шунга қарамай, сафарда бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Меҳмондаги ўйинларда асосан бир ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шу боис, Шерзод Ҳакимовни захирадан майдонга туширдик.

"Қизилқум" анча шаклланган, яхши савиядаги легионерларга эга жамоа. Навоийда уларга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши табиий. Ўз мухлислари қаршисида тўп сурганда ҳар қандай жамоада қўшимча куч пайдо бўлади. Бугун жиддий рақибга қарши  нафақат дарвозабонимиз, балки бутун жамоа чиройли футбол намойиш этди.  Ўз навбатида олис Фарғонадан бизни қўллаб-қувватлаш учун Навоийга ташриф буюрган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика