Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр”
21 фев 2014 17:26
Новости
Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр”
- Қуръа натижаларидан мамнунман. Чемпионатни ўз уйимизда бошлаш ёқимли. Тайёргарлик жараёни авжида.
- Ўзбекистон кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Биринчи босқичда “Уз Донг- Жу” билан кураш олиб борамиз. Андижонликларни мағлуб этсак, кейинги босқичда уйда “Нефтчи” билан ўйнаймиз. Биз ҳамиша “Нефтчи”га қарши майдонга тушишдан фахрланамиз. Ўйлайманки, қўқонлик футбол ишқибозлари учун бу катта байрам бўлади.
- “Қўқон-1912” жамоаси олдига қандай вазифа қўйилди?
- Жамоа олдидаги асосий мақсад - олий лигага йўлланма олиш. Ташкилий ишларни раҳбарлар ҳал қилмоқда, бу борада муаммо йўқ. Таркиб борасида эса маҳаллий футболчиларга таяниб машғулотларни давом эттиряпмиз. Маҳаллий йигитларда ҳам салоҳият юқори.
- Демак, олий лига йўлида қўқонлик футболчилар ҳизматидан фойдаланасизлар?
- Асосий эьтибор ўзимизнинг ёшларга қаратилади, лекин бошқа ўйинчиларни ҳам сотиб оламиз, албатта. Биринчи босқичда маҳаллий ўйинчиларга имкон бермоқчимиз, иккинчи босқичда эса ташқаридан футболчиларни жалб қилиб таркибни кучайтирамиз. Бундан ташқари, четдан ўйинчи олиб келиш учун анчагина маблағ керак. Биз ўша пулни ўқув-йиғин машғулотларига сарфламоқчимиз.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Комментарии