"Тодд Боэли Абрамовичдан ҳам хавфлироқ"
07 сен 2022 18:52
Новости
"Тодд Боэли Абрамовичдан ҳам хавфлироқ"
"Челси" мухлислари клуб бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқаргани ҳақидаги даҳшатли хабардан ҳайратда қолишди.
Турли ижтимоий тармоқларда "Челси" содиқ мухлислари томонидан клуб раҳбарларига эътироз хатлари ёғилиб кетди. Уларнинг фикрларида эса жон бор:
"Бу – телбалик! Ҳақиқий телбалик! Сиз уни шунчаки ишдан бўшатиш учун унинг рўйхатидаги футболчиларни 300 миллионга сотиб олиб бердингизми?"
"Тодд Боэли Роман Абрамовичдан ҳам хавфлироқ ва шафқатсизроқ! Бу йигит қўрқинчли миссияни бажармоқда"
"Ҳар доимгидек эски "Челси". Янги эгалар бор. Ўзгариш йўқ"
"Қандай қилиб бутун трансфер ойнасида қўллаб-қувватлаган одамингизни икки ўйиндан кейин бўшатиб юборасиз?"
"Биз ҳазилкаш клубмиз"
"Мен Томас Тухелнинг танқидчиси бўлсам-да бу шошқалоқлик билан қабул қилинган қўпол қарор эди”.
Ҳурматли дўстлар, бу борада сиз қандай фикрдасиз?
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии