Тите: "Азардан хафаман"
18 авг 2018 15:17
Новости
Тите: "Азардан хафаман"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Россияда ўтган жаҳон чемпионатидаги энг яхши уч футболчи ким эканлигини айтди.
"ЖЧ-2018нинг энг яхши уч футболчиси? Менимча, Лука Модрич энг яхши ўйинчи бўлди. Иккинчи - Эден Азар. Йўқ, Муҳаммад Салоҳ, кечирасизлар. Менинг рўйхатимдаги учинчи ўрин Криштиану Роналдуга тегишли.
Ҳа, Азарни эсга олдим, аммо ундан хафаман, чунки Эден бизга қарши жуда кучли ўйин кўрсатди. Тибо Куртуа ҳам ўзини кўрсатди ва мундиалнинг энг яхши посбонига айланди. Энди эса у "Реал"да" - дейди Тите.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 чорак финалида Бельгияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.
Комментарии