Тимур Турдиев: "Андижон" билан дуранг - адолатли натижа"
24 апр 2021 21:17
Новости
Тимур Турдиев: "Андижон" билан дуранг - адолатли натижа"
"Ўйин яхши ўтди. Натижа ўйинга мос бўлди. "Андижон" тажрибали жамоа, биргина хатони ҳам кечирмайди. Шогирдларимга раҳмат айтаман, улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди.
Бугун дуранг адолатли бўлди. Гол уриш учун имкониятларга эга эдик. Бугун бир очко ишлаб олдик десак бўлади.
Расул Мусаев машғулотга чиқиб яна жароҳатини қайталаб олди. Шифокоримиз уни оёққа турғазиш бўйича иш олиб бормоқда, у Про лига баҳсига қадар майдонга қайтса керак.
Азамат Алланиязов бугунги ўйинда тактик кўрсатмаларни бажаришга уринди. Ҳар бир рақиб бизнинг икки ҳужумчимизга қарши ҳаракат қилмоқда. Азамат ўз функциясини 90 фоизга бажарди деб ўйлайман. Алланиязовда фойдали иш коеффициенти юқори.
Биринчи бўлим ҳақида нима дейишим мумкин? Барибир рақиб Суперлига жамоаси бўлгани учун қандайдир қўрқув бўлади. Иккинчи таймда эса барчаси жойига тушди ва яхши ҳаракат қилдик.
Ҳозирги кунда таркибимизда бор футболчилардан фойдаланаяпмиз. Захирамизда кучли футболчилар ва легионерлар бўлишини истаймиз. Насиб қилса шундай кунлар ҳам келади..
Фарғонада ўйнаб кеча Нукусга етиб келдик, "Андижон" эса бугун етиб келганди", - дейди Тимур Турдиев.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии