RU

Последние новости

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  4 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   1 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  115 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Тимур Кападзе: "Терма жамоада асосий ўйинчи деган нарса йўқ" Новости

Тимур Кападзе: "Терма жамоада асосий ўйинчи деган нарса йўқ"

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Тимур Кападзе ва Ҳусайн Норчаев матбуот анжуманида иштирок этишди.

Тимур Кападзе: "Чиройли ғалаба билан ҳаммани табриклайман. Мухлисларимиз ҳар бир ўйинда бизни охиригача қўллаб туришибди. Уларга раҳмат. Навбат Эронга қарши баҳсга, ушбу учрашувга тайёргарликни бошлаймиз".

Ҳусайн Норчаев: "Бугун яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Келаси баҳсда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизга байрам тақдим этишга ҳаракат қиламиз".

- Учрашув ажойиб бўлди. Сўнгги баҳс Эронга қарши. Эронликлар аввалги ўйинларда бор кучини намойиш этмади деб ўйлайман. Навбатдаги рақибни қай даражада ўргандингиз, бу баҳсда биринчи рақам сифатида тўп тепасизми?

- Ушбу гуруҳдаги энг кучлиси Эрон эканлигини билардик. Бу жамоага қарши кичик финал бўлиши аниқ эди. Ҳар бир турда эронликлар ва бошқа жамоалар ўйинларини кузатдик. Уларда яхши жамоа шаклланган. Бизнинг жамоа ҳам кучсиз эмас. Икки кун ичида яхши тайёргарлик кўрамиз.

- Қайси рақиб кўпроқ қаршилик кўрсатди, Гонконг ёки Афғонистон?

- Иккала жамоа ҳам ҳимоядан ўйнади. Афғонистонликлар жисмонан бақуваттроқлиги туфайли, муаммолар кўп бўлди, бироқ Гонконг ҳам яхши ташкиллашган ўйини орқали бизга қийинчиликлар туғдиришди. Афғонистон Гонконгга нисбатан кучлироқ қаршилик кўрсатишди. Аввалги баҳсдаги каби захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди.

- Биринчи ва иккинчи баҳсда таркиблар умуман бошқача бўлди ва иккала баҳс ҳам йирик ғалаба билан якун топди. Эронга қарши баҳсда таркиб танлаш сизга қийинчилик туғдирмайдими? Иккинчи саволим Ҳусайн Норчаевга, 2та турда 6та гол урдингиз. "Алания"да сиз захирада қолиб кетяпсиз. Клубдагилар сиз билан боғланиб, ўйинингиз ҳақида фикр билдиришдими. Туркия ёки бошқа мамлакатлар лигасида ҳали трансфер ойнаси ёпилмаган, жамоани тарк этиш нияти борми?

Тимур Кападзе: "Ушбу баҳслардаги асосий мақсадимиз ғалаба эди, кейинги масала клубларда ўйин амалиётисиз қолаётган йигитларни формага қайтариш бўлди. Иккала таркиб ҳам тенг, жамоада рақобат жуда яхши. Терма жамоада асосий ўйинчи деган нарса йўқ. Эрон билан баҳсда кимдир асосий таркибда ўйнайди, кимлардир захирадан майдонга тушади, асосийси улар жамоага фойда келтириши. Ҳаммамизнинг асосий мақсадимиз ғалаба".

Ҳусайн Норчаев: "Алания"дагилар кузатиб боришяпти, чунки ҳар бир баҳсдан сўнг мени табриклашяпти. Клубим сафида ўйнамаётганим мураббийнинг қарори. Таркибга киришга ҳаракат қиляпман. Клуб билан шартномам бор ва ҳозир "Алания"ни тарк этиш нотўғри бўлади деб ўйлайман".

- Биринчи бўлимда чап қанот оқсади ва асосан, ҳужумлар ўнг қанотдан амалга оширилди. Лекин иккинчи бўлимда Ҳожимат Эркинов ва Жасур Жалолиддиновлар ҳужумни кучайтиришди. Эронга қарши баҳс олдидан чап қанот ҳужумидан кўнглингиз тўқми?

- Фикрингизга қўшилмайман, иккала қанот яхши ишлади. Ҳа, биринчи бўлимда ҳужумлар кам бўлгандир. Камчиликлар бўлиши мумкин. Бу баҳслардан олдин ўртоқлик ўйинлари бўлмади, йигитлар турли жамоалардан келишган. Менимча, иккала қанот вакиллари ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда.

- Саволим Холдорхонов ҳақида. Кеча у "Пахтакор" - "Олимпик" ўйинида ажойиб гол уриб, "шерлар"га ғааба келтирди. Нега у терма жамоага жалб этилмаяпти?

- Пўлатхўжа Холдорхоновни нималарга қодирлигини яхши биламиз. У йиғинда иштирок этди. Машғулотлар пайтида уни бошқалар билан солиштирдик, ҳаммани ўйнатишнинг иложи йўқ. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, шу қарорни қабул қилдик. Пўлатхўжа яхши футболчи, келажакда вазият ўзгариши мумкин. Ҳамма ерда рақобат бор, шунчаки футболчиларнинг ҳозирги ҳолати бўйича қарор қабул қилдик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика