RU

Последние новости

10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  8 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади Новости

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган U-23 Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2001-2002 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси ташкил этилди.

Бош мураббий Тимур Кападзе қўл остидаги мазкур жамоа вакиллари Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтадиган халқаро турнирга таклиф этилди.

Анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири жорий йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан биргаликда Озарбайжон, Тунис ва Украина ёшлари иштирок этади. 26 май куни Ўзбекистон вакиллари ярим финал учрашувида Тунис U-21 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Финал ва 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳслар 28 май санасида “Оболон-Арена” майдонида ўтказилади. Совринли ўринлар билан бир қаторда, турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши яримҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” махсус совринлари топширилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика