RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Тимур Кападзе: "Руҳий томондан хотиржам эдик" Новости

Тимур Кападзе: "Руҳий томондан хотиржам эдик"

"Навбаҳор" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач меҳмонлар етакчиси Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионатнинг дастлабки баҳси бўлишига қарамай ўйин кескин ва муросасиз курашлар остида кечди. Наманганда ҳар қандай жамоага ҳам ўйнаш осон бўлмаган. Бугун ҳам биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келиб, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай йигитлар билан охиригача курашдик. Гувоҳи бўлганингиздек учрашувнинг иккинчи ярмида яхши ўйнаб ғалабани қўлга киритдик. Фурсатдан фойдаланиб, "Навбаҳор" жамоасига омад тилайман, - дейди Кападзе.

- Рақиб ўйини ҳақида нималарни айта оласиз?
- Наманганликлар учун бугун имтиҳон ўйин бўлди. Негаки, биз чемпионатга қадар  иккита ўйинда майдонга тушишга улгурганлигимиз сабабли руҳий томондан бироз хотиржам эдик. Назаримда "Навбаҳор" футболчиларига айнан шу хотиржамлик етишмади деб ўйлайман. Бундан ташқари жамоа таркиби энди шакллантирилмоқда. Яъни таркибда янгилар кўп. Ўйлашимча жамоа ўйини турдан-турга кучайиб боради.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика