RU

Последние новости

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  120 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  26 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди" Новости

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи навбатда "Олимпик" футболчиларини, шунингдек, учрашувга ташриф буюрган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмади. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Рақиб кучли эканлигини билардик, шунга қарамасдан, шогирдларим муносиб ўйин намойиш этди. Менимча, бугун ғалабага ҳақли эдик. 

- Муҳаммадазиз Иброҳимов четлатиш туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўрнини Отабек Жўрақузиев билан тўлдирдингизми?

- Бугун тўрт нафар номинал ҳужумчи билан майдонга чиқдик, бироқ қай бири бўлса ҳам вазиятга қараб Иброҳимнинг нуқтасини тўлдириши керак эди. Умуман олганда, икки ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Рақибдан келиб чиқсак, танлаган тактикамиз бугунги ўйинга мос эди. Бугун танланган таркиб ҳам, тактика ҳам ўзини оқлади.

- Абубакр Ризо Турдиалиев қачон сафга қайтади?

- Унинг сафга қайтиши учун 20-25 кун вақт керак, сабаби унда дарз кетиш ҳолати аниқланган ва яқинда операция бўлди. Ҳозир у юришни бошлаган. 10-15 кундан сўнг секин ҳаракат қилишни бошлайди.

- Суперлиганинг ҳар бир ўйинида "Олимпик" биринчи рақам остида ўйнади. Халқаро майдонларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга ҳам тўғри келади. Масалан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги финалида шундай тактикада ўйнаб, панд еганди. Баъзи ўйинларда бу услуб "Олимпик"га ҳам панд бермайдими?

- Биз кучимиз етгунча, ҳаракат қиляпмиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга тўғри келади. Лекин кўрганингиздек, йигитлар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Рақибга деярли имконият бермаяпти. Тўғри, биз рақибга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўляпмиз, бироқ баъзида йигитларга нимадир етишмаяпти, акс ҳолда, кўпроқ ғалабаларга эришган бўлардик. Менинг вазифам — уларни ўйинга тайёрлаш, қолганини футболчилар бажаришади. Эҳтимол, ўзим ҳам баъзи вазиятларда иштирок этганимда, гол уришим мумкин эди. Ўйлашимча, ҳаммаси жойида. 

- Машҳур шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов "Чемпион қайси жамоа бўлишини билмадим, лекин уни тақвим аниқлаб бериши мумкин", деб айтганди...

- Чиндан ҳам тақвим зич жойлашган. Охирги учрашувлар кўп нарсани ҳал қилади. Олдинда "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир жамоа учун қийин ўйинлар бўлиб ўтяпти. Асосийси — биз тўғри йўлдамиз", деди Кападзе.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика