RU

Последние новости

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  1 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  4 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  18 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Тимур Кападзе: "Ўтган ўйиндагидан кўра бу сафар яхшироқ ҳимояландик" Новости

Тимур Кападзе: "Ўтган ўйиндагидан кўра бу сафар яхшироқ ҳимояландик"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди, йигитлар яхши ўйин кўрсатишди, охиригача курашишди. Энг асосийси - ғалаба қозондик. 3 кун олдин Наманганда мағлуб бўлгандик, ушбу ўйинни яхши тахлил қилиб чиқдик. Бир жамоа билан кетма-кет ўйнаш осон эмас. Лекин йигитлар ўзини кўрсатиб, ўтган ўйиндаги мағлубиятни ўрнини боса олишди. Иккала жамоа ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди.

- Ўтган ўйиндаги хатолар устида ишлангани ғалабанинг асоси бўлди, деса бўладими?

- Албатта. Илк навбатда, "Навбаҳор" билан кетма-кет икки ўйин ўтказиш осон эмас. Бугунги ўйинга тайёрланиш учун икки кун вақтимиз бор эди. Айрим вазиятларда ишлар ўхшади, баъзиларида эса йўқ. Рақиблар дарвозамиз олдида вазиятлар яратганида биз тўғри ҳимояландик. Ўтган икки кун давомида ўйинни тўғри тахлил қилиб бордик. Ўша кунгидан кўра, бугун йигитлар яхшироқ ўйин кўрсата олишди. Ўтган сафаргидек ўйин қилганида бу сафар йигитлар тўғрироқ йўналишда ишлашди. Шунингдек, футболчиларим рақибнинг нозик нуқталарини билишарди ва бундан фойдаланишга ҳаракат қилишди.

- Бугунги ғалаба футболчиларнинг рухий ҳолатига қанчалар муҳим эди?

- "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба қандайдир маънода йигитлар рухий ҳолатига ижобий таъсир қилади. Ўтган ўйинда ҳам йигитларнинг яхши ўйин кўрсатган жойлари бўлди. Мағлуб бўлганингиздан кейин истайсизми йўқми, ишонч бироз йўқолиб қолади. Ғалаба эса ишонч олиб киради. Бу чемпионат бўладими ёки кубок, фарқи йўқ. Бугунги ғалаба йигитларнинг рухий ҳолатига яхши таъсир кўрсата олади.

- Бугунги баҳсда футболчиларингиз оддий вазиятларда ҳам ерга йиқилиб олганини қандай изоҳлайсиз?

- Қайси вазиятларда? Демак, оғригандир, кимдир тепгандир, жони оғригандир. Йигитларимда мен симуляция ҳолатларини кўрмадим. Балки, баъзи жойларда қўполлик бўлгандир. Балки, жарима зарбасига мос бўлмаган контакт бўлгандир. "Навбаҳор"даги ўйинни кўрган бўлсангиз, у ерда "Навбаҳор" футболчиларига икки марта қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Голбан жарима майдончаси ичида футболчимизни қўли билан урган жойи бор. Болтабоев биринчи бўлимда футболчимизни икки марталаб тепган жойи бор. Ҳозир ҳам ўша футболчиларнинг оёғи ишиб кетган. Ҳеч ким индамади. Нима қилиш керак? Бугунги ўйинда ҳакам барча вазиятга яқин бўлди. Борига чалди, йўғига ўйин берди. Умуман олганда мен курашларга берадиган қарорлар тарафдориман. Ёшларимиз ўйнаган жаҳон чемпионатига қарайдиган бўлсак, у ерда ҳакамлар курашларга беришмоқда. Бизда ҳам шундай бўлиши керак. Чунки биз келгусида терма билан мусобақаларга борсак, бундай ҳолатларга тайёр бўлишимиз керак. Лекин қўполликка йўқ. "Навбаҳор" билан Намангандаги ўйинда рақиблар қўпол ўйнади, жароҳатлар бўлиши эҳтимоли катта эди. Бунинг ортидан футболчилар нафақат рухан синиши мумкин, балки, кейинчалик термадаги келажагига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Албатта, бу футбол. Бироқ ҳакамлар қўполликни ҳам, ўйинга бериш кераклигини ҳам билиши керак. Бу уларнинг савиясини билдиради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика