Тимур Кападзе "Олимпик"нинг кубокдаги мақсадини айтди
20 апр 2023 21:49
Новости
Тимур Кападзе "Олимпик"нинг кубокдаги мақсадини айтди
Ўйин ҳақида
- Ўйиндан қониқдим десам ҳам бўлади. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Ғолиблик кайфиятда келгандик. Ўйин осон бўлмаслигини билардик. Сабаби, "Андижон" ҳам яхши шаклланган жамоа, уларнинг ҳам олдига қўйган вазифалари мавжуд. Ўйин давомида вазиятлар яратдик, қаердадир ўхшади, қаердадир ўхшамади. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. "Андижон" билан яқинда ўйнагандик. Бугунги ўйиндан сўнг ушбу рақибга қарши яна қандай услуб намойиш этиш мумкинлигини кўриб олдик. Учрашувдан тегишли хулоса чиқарамиз. Энди чемпионат баҳсига тайёргарлик кўрамиз.

- "Андижон"га қарши чемпионат баҳсида жамоа 0:1 ҳисобида ютқазганди. Жамоанинг аввалги ва бугунги ўйинида қандай фарқни сездингиз?
- "Андижон"га қарши уй учрашувимизда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан сўнг рақиб ҳимояга эътибор қаратганди. Бугун эса, айниқса, биринчи бўлимда очиқ ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимда эса рақиб яна ҳимояланди, лекин буни билардик. Баъзи вазиятларда улар очилишди, ўшанда бизда имкониятлар бўлди. Бундан фойдалансак бўларди.
- "Олимпик"нинг кубокдаги мақсади қандай?
- Гуруҳдан чиқиб, олға боришга ҳаракат қиламиз. Қанча узоқроққа борсак, шунча кучли жамоаларга рўбарў келамиз. Бу эса бизга тажриба бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии