Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди
01 июл 2024 12:19
Новости
Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши ҳақидаги миш-мишга изоҳ берди.
«Ҳозирча ҳеч бир жамоа билан музокара олиб бормаяпман. Олдимизда катта мусобақа турибди, мақсадим — терма жамоамизни Парижда бўлиб ўтадиган мусобақага яхши тайёрлаш. Ҳозирда бошқа нарсаларни ўйлашга вақт ҳам йўқ», — деб фикр билдирди Тимур Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии