RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак бунга ҳақли экан" Новости

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак бунга ҳақли экан"

"Навбаҳор" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

- Албатта, биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман, жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Кучли рақибга қарши ўйнаганда, камчиликларни кўриб олиш мумкин. Бугун футболчиларимиз анча яхши тўп суришди. Суперлига жамоасига қарши баҳсда йигитларимиз ёмон тўп тепишмади. Бундай ўйинлар футболчиларимизга ҳам, ўзимга ҳам тажриба вазифасини ўтайди, - деди Тимур Кападзе.

- Олдимда катта вазифа турибди, Олимпия терма жамоаси бош мураббийиман. Келажак учун пойдеворни шу ёшлар билан қурамиз. Ҳозирги вазифам шу ёшларни янада ривожлантириш, кучайтириш, бундан барча клубларимиз ва терма жамоаларимиз ютади. Ҳозир ўзимнинг танлаган йўлим бор, Худо хоҳласа, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бошқа жамоаларда ҳам термамиз вакиллари ўйнашмоқда. Термага номзодлар қанча кўп бўлса, бундан жамоамиз ютади, албатта. Шу боис, клублардан турли таклифлар бўлишига қарамай, бунга эътибор қаратмаяпман. Чунки мақсадим мутлақо бошқа

- Февраль ойигача футболчиларни кузатдим, жамоасиз йигитларни "Олимпик" таркибига таклиф қилдик. Уч ой ўтди, футболчилар анча ўсишди. Суперлигадан ҳам ўйинчиларимизга таклифлар бор. Бундан хурсанд бўламан, уларнинг олий дивизионда тўп тепишларидан мамнун бўлишим аниқ.

- Уч ой мобайнида футболчиларнинг феъл-атворидан бошлаб, бошқа жиҳатларигача анча хабардор бўлдим. Уларнинг камчиликларини аниқлаб, бу борада ишлаяпмиз, овқатланиш жараёни, профессионаллик борасида алоҳида ишлаяпмиз. Таомномаларни ҳам зарур тартиблар асосида тузиб чиқяпмиз. Раҳбарият бизга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бермоқда. Албатта, Олимпия термаси футболчиларининг бир таркибда бўлишлари мен учун қулай бўларди. Лекин айрим ўйинчиларнинг Суперлига жамоаларида ўйнашаётгани ҳам биз учун фойдали. Биринчи даврадан кейин жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганларни яна таркибга жалб қилишимиз мумкин.

- Жамоамизга ҳомийлик қилиш истагида бўладиганлар кўп. Асосий ҳомий албатта, Миллий Олимпия қўмитаси.

- "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак жамоа ғалабага ҳақли экан, - дея фикрларини якунлади Тимур Кападзе "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика