RU

Последние новости

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  23 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Тимур Кападзе: "Иккинчи таркиб? Финалда мағлуб бўлганлар ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчашганди" Новости

Тимур Кападзе: "Иккинчи таркиб? Финалда мағлуб бўлганлар ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчашганди"

Суперлиганинг 12-турида АГМК мағлуб этилганидан кейин "Олимпик" бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрларини билдирди.




- "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бугун яхши ўйнашди, яхши ҳаракат қилишди. Улар ғалабага ҳақли эди деб ўйлайман. АГМК кучли рақиб. Улар билан яхши, қизиқарли ўйин кўрсатдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. АГМК жамоасига омад тилайман. Чунки улар ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа.

- "Олимпик"ни "Робин Гуд"га қиёсласак бўладими, яъни, кучли жамоаларни мағлуб этиб, очколарни кучсизларга берадиган?

- "Олимпик" жуда ёш таркиб. Уларда беқарорлик нормал ҳолат. Ёшлар доимо барқарор ўйнай олишмайди. Ҳа, тайёргарликда, машғулотларда ўзини кўрсата олар, бироқ ўйинга тушганда ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатлар кўп бўляпти. Бироқ биз ўтган ҳар бир ўйинда яхши ҳаракат қиляпмиз. Бугун ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Йигитлар ёшлик қилиб қўйяпти, тажриба етишмаяпти. Ўтган ўйинлар давомида вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, ғалабаларимиз кўпроқ бўлган бўларди. Бу футбол. Ҳозир барчани ютиб, чемпион бўлишни эмас, йигитларни ўстиришни, тажриба беришни истаймиз. "Олимпик" шу йўлда кетяпти. Бироқ ғалабасиз ўсиш бўлмайди. Шу сабабли ҳар бир ўйинга максимал мақсад қўямиз.

- "Олимпик" бугун бир қанча асосий таркиб ўйинчиларисиз ўйнади, иккинчи таркиб деса ҳам бўлади. Шунингдек, дарвозабон дебют қилди. Номимиздан табриклаб қўйсангиз бўлади. Савол шундай: ротация сабаби Осиё чемпионатидаги чарчоқ билан боғлиқми?

- Финал бўлганига 3 кун ҳам ўтмади. Улар ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчашган. Улар дам олиши керак эди. Чемпионат давомида захирада қолиб кетганлар эса бугун ўйнашди. Кимдир ўйнамаса, бошқасига имкон берилиши керак. Мен учун уларнинг барчаси бирдек. Албатта, кучлироқ футболчиларга имконият кўпроқ берилади. Аммо қўлимдан келганича барча футболчиларга имконият беряпман. Бу имкониятдан қанчалик фойдаланиши эса ўзларига боғлиқ. Лекин кўрганингиздек, дебют қилганлар ҳам асосий таркибда кам тушаётганлар ҳам ўйнади. Асосийси - ғалабага эришдик.

- Темур Кападзе бу йил футболдаги асосий иккита назарияни йўққа чиқарди. Биринчиси - бир йилнинг ўзида топ-жамоа тузиб бўлмайди. Иккинчиси эса, кечаги матбуот анжуманида Виктор Карпенко биз атиги 4 кун давомида умумий гуруҳ билан машғулот қилдик деди. Ваҳоланки, "Олимпик" ўйинга бир кун қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилди ва бугун рақибидан кўра жамоавийроқ бўлди.

- Бошқа мураббийлар қандай иш олиб боришини билмайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Мен захирада қоладиганларни ҳам, асосий таркиб футболчиларини ҳам бирдек тайёрлаб бораман. Барча футболчилар бир ғояда ишлашади. Машғулотлар давомида кимгадир алоҳида машқ бермайман. Кимдир ўйнай олмай қолса, унинг ўрнига тушадиган ўша вазифани бажариши керак бўлади. Баъзиларнинг техникаси яхши, кимларнингдир зарбалари кучли бўлади. Аммо пас ошириш, очилишларни барча футболчилар яхши билишлари керак. Яъни, захирадан тушса ҳам, асосийда ўйнаса ҳам нима қилишини билиши керак. Камчиликлар бор: жисмоний жиҳатдан, тўп учун курашларда кўп ютқазамиз, қарор чиқаришда кечикамиз. Бу борада ишлаяпмиз. Бу нарсаларни кичик деталларигача ўрганиб, тушунтиряпмиз. Лекин бундай пайтларда футболчининг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Кимлардир тезроқ қабул қилади, кимлардир эса икки-уч марталаб такрорлаш керак. Асосийси - уларда ўсиш учун вақт ва имконият етарлича. Қолганини вақт кўрсатади.

- Ўйин услубингиз андозасини қайси жамоалардан оласиз?

- Кучли жамоаларнинг барчасини кўрамиз. "Манчестер Сити"ни ҳам, "Ливерпуль"ни ҳам ўрганамиз. "Реал" ҳам. Деярли барчадан плюс томонларини олишга ҳаракат қиламиз. Бир жамоани ўйинини шунчаки кўчириб олиб бўлмайди. Вазиятдан келиб чиқиб, тактикани ҳам ўзгартириш керак. Осиё чемпионатига шундай тайёрландик. Ҳар бир рақибни ўргандик. Термалар қандай ҳимояланади, қандай ҳужумга ўтади... Барчаси. Уларнинг ҳужумларини қайтаришни кўрдик. Фақатгина бир ғоя орқали ўйнасак, рақиблар бизни осонлик билан мағлуб этади, ўйин ҳам чиқмайди.

Рейтинг: +19   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика