RU

Последние новости

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

Тимур Кападзе: "Ғалаба учун барча ишни амалга оширамиз" Новости

Тимур Кападзе: "Ғалаба учун барча ишни амалга оширамиз"

U-23 Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Японияга қарши учрашувдан олдин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчи Жасур Жалолиддинов иштирок этди.

"Ярим финалда муҳим учрашув кутмоқда. Яхши тайёргарлик кўриб олдимзга қўйган мақсадимизга эришамиз", - дейди Тимур Кападзе.



- Жамоангиз 120 дақиқа ўйнади. Ўйинга тикланиш жараёни қандай кетмоқда?

- Чарчоқлар бор. Аввалги ўйинда кўп куч сарфладик. Муҳими ютдик. Тикланиш жараёни давом этмоқда. Ўйлайманки, ўйинга оптимал ҳолатда келамиз. Бор кучимизни ишга соламиз. 

- Япония ҳақида...

- Япония доим кучли жамоа. Тактик жиҳатдан шаклланган. Ҳар бир жамоани заиф томони бор. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Албатта, уларнинг кучсиз томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

- Рақибдан қандай ўйин кутяпсиз? Эртага терма жамоангиз Японияга қарши қандай  ўйин кўрсатади?

- Японияни ҳамма ўйинларини кўриб чиқдик. Ҳужумларни яхши ташкил қилмоқда. Биз керакли пайтда ҳужум қиламиз, зарур пайтда ҳимояланамиз. Ғалаба учун барчасини қиламиз. Шу пайтгача кечган ҳар бир учрашув ҳар ҳил ўтган. Эртага бизга ғалаба керак. Рақибнинг кучини ҳам биламиз.

- Абдувоҳид Неъматовнинг қизил олиши футболчиларнинг руҳиятига қанчалик таъсир қилади?

- Неъматов катта йўқотиш. Йигитлар ўша куни четлатишдан кейин ўзини йўқотмади. Ўйлайманки, бу футболда бор нарса.  Умуман олганда ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. 

- 90 дақиқада ҳам ҳисоб очилмаса, 120 ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдими?

- Албатта тайёргарлик кўряпмиз. Руҳият ҳам, жисмоний ҳолат ҳам муҳим рол ўйнайди. Йигитларга ишонаман. 

- ОФК мухлисларнинг киритилиши билан боғлиқ расмий хабар бергани йўқ. Эртага бу ҳолат қанчалик таъсир қилади?

- Мухлислар билан доим бошқача бўлади. Улар бизга катта мотивация бермоқда. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз Ўзбекистондамиз. Шундай экан майдонга чиқиб ўйнашимиз керак. Ишқибозлар экран ортидан бўлса ҳам, бизни қўллаб-қувватлашади. 


"Бу босқичда эканлигимиздан хурсандман. Қийин ўйин бўлади. Ярим финалда провакациялар, тўхталишларга бўлмайди, деб ўйлайман. 10 киши бўлиб қолганимизда тушуниб тургандик. Абдувоҳид учун ўйнадик. Олдимизда турган мухлислар учун ҳам характер кўрсатдик. Финалга чиқишни истаймиз. 

Тўғри аввалги учрашувда кўп куч йўқотдик. Лекин эртага куч топамиз. Ироқ билан баҳсда пенальти белгиланган вазиятда кўп эмоцияга берилдим. Уларга руҳият жиҳатдан провакацияси учун жавоб бериб қўйдик", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика