RU

Последние новости

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  44 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди Новости

Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди

Ўзбек футболининг энг номдор футболчиларидан бири, мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119та учрашув ўтказган Тимур Кападзе 2017 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясайди.

“Локомотив” жамоаси сардори сифатида ўйнаб келаётган асли фарғоналик ушбу футболчи фаолиятини “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Сўнгра “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон Юнайтед” (Ж. Корея), “Шаржа” (БАА) ҳамда “Актобе” (Қозоғистон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

36 ёшли маҳорат соҳиби шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпиони (12 марта), Ўзбекистон кубоги соҳиби (9 марта), Қозоғистон чемпиони унвонларига эга чиққан. Шунингдек, миллий терма жамоамиз сафида узоқ йиллар мобайнида барқарор ўйин намойиш этган.

4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини Тимур Кападзе учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳс бўлади.

Қайд этиш жоизки, Тимур Кападзе ортда қолган мавсумда Олий Лигада 21та учрашувда майдонга тушиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика