RU

Последние новости

08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  0 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  2 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  42 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ" Новости

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббий Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда ғалаба билан барчани табриклайман. Ҳар бир ўйинда келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Турнирдаги учта ўйин бизга катта тажриба берди. Биринчи учрашув қийин бўлди. Рақиб ҳам кучли жамоа эди, дея оламан. Лекин ўша баҳсдан тўғри хулоса чиқардик. Камчиликларни бартараф этдик. Учта терма жамоа ҳам турли тактикада ўйнади. Даражаси турлича.  Бир томондан биз учун қизиқарли кечди. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрландик. Кувайтнинг қарши ҳужуми кучли эканлини билардик. Ҳужумда ўйнасакда, ҳимояни эсдан чиқармаслигимиз талаб этилганди. Ҳимоячилар тайёр туриши керак эди. Биринчи бўлимда рақиб майдонида ўйин кечди",- дейди Тимур Кападзе. 


- Ушбу мусобақа терма жамоамиз учун расмий мақомга эга эмас, муҳимлилик даражасини ҳам юқори, деб бўлмасди. Шунинг учун футболчилар босимсиз эркин ўйнай олди. Агарда саралаш биз учун ҳақиқий расмий тарзда ўтганида ўйинчилар шундай бемалол ҳаракат қила олармиди?

- Нима бўлганда ҳам уйда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепар эдик. Шундай экан табиийки, босим катта бўлади. Тўғри бизда хотиржамлик бор эди. Мағлубият биз учун ярашмасди. Имкониятни бериб қўйсак ҳам кучли бўлиб қайтишимиз керак. Балки учрашувлар расмий тарзда ўтганида босим бундан юқори бўларди, деб ўйлайман. Турнирда ишонч томондан, руҳий жиҳатдан янада кучли бўлдик. 

- Илк ўйинда ва бугун дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ушбу муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

-  Мусобақада 3та дарвозабонга ҳам имконият бердим. Уларни текшириб олдик. Тўғри камчилик бор. Чунки улар айни ўсаётган пайти. Ишлашда давом этамиз. Яхши тўп тепган ўйинимизни ҳам хатоларини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Футболчилар келажакда қўпол хато қилгандан кўра ҳозир шуни ама фойдалироқ. Чунки ўсиш жараёнида хатосини кўриб таҳлил қилади, унинг устида ишлайди. Дарвозабоннинг ягона хатоси голга айланади. Одатда ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар оддий узатмаларда хато қилса кўзга ташланмайди.  

- Кейинги режалар қандай? 

- Режамиз мавсумни яхши битириб олиш. Кейинги йил бизни уйда яхши мусобақа кутяпти. Декабрда ўтказишимиз керак бўлган йиғинимиз бор. Кўрамиз Туркия, ёки БААда  халқаро турнир бўлса, шу орқали тайёргарлик кўрамиз. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. 

- Саралашда қай даражада асосий таркибни аниқлаб олдингиз?

- Мен учун ҳаммаси бир хил. Дейлик Хожиматни анчадан бери чақирмагандим. Миллий терма жамоага жалб қилинаётганди. Бу сафар уни таклиф қилдик. Хожиматдек футболчи ҳар бир жамоага керак. Селекция яна давом этади. Битта футболчи ўсишдан тўхтаса ўрнига бошқаси чақирилади. Буни ўзларига ҳам таъкидлайман. Йигитлар тўхтаб қолиши керак эмас. Хатоларини ҳаммаси яхши билади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика