RU

Последние новости

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  3 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди" Новости

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" (0:3) учрашувидан сўнг "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Илк навбатда "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, ўйин яхши руҳда ўтди. Мағлубиятга учраганимиз ёқимсиз ҳолат, аммо бу - футбол. Бугун ҳимояда хатолар кўп бўлди, айниқса, икки марказий ҳимоячимиз кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмади. Оқибатда, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол ўтказиб юбордик. Бу ҳисобдан сўнг оёққа туриш қийин бўлди, аксинча, голлар рақибга қўшимча куч бағишлади. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин борасида яхши ҳаракатландик. Афсуски, хатоларимиз натижасида голларни ўтказиб юбордик. 

- Беҳзод Шамсиев ўтган йил жамоанинг лидери ҳамда сардори эди. Бу йил эса Суперлигада кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Унинг жароҳати бор, ундан фориғ бўлса, майдонга қайтади. 

- Қизил карточка олганини қандай баҳолайсиз?

- Бу бўлиб турадиган нарса, қўрқадиган жойи йўқ.

- Сиз ҳеч қачон қизил карточка олмагансиз шекилли.

- Ҳа, мен қизил карточкага тортадиган қўполлик содир этмасликка ҳаракат қилганман. Ҳимоячиларда бундай ҳолат учраб туради.

- Бугун икки асосий қанот ҳимоячиси йўқ эди. Уларнинг ўрнига майдонга тушганлар жуда ёмон ўйин кўрсатди. Уларга қўшилиб, бир текис ўйнаб келаётган марказий ҳимоячилар ҳам баъзи эпизодларда хатоларга йўл қўйди. Нимани эвазига ҳимояда бу қадар парокандалик бўлди?

- Асосий ҳимоячиларнинг нега майдонга тушмаганлигини биласизлар, бирида четлатиш, бирида жароҳат бор эди. Менимча, улар яхши ҳаракат қилишди, анча вақтдан бери ўйнамаётгани учун уларда ҳаяжон сезилган бўлиши мумкин. Марказий ҳимоячиларга нима бўлганини аниқ айтолмайман. "Локомотив" қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилди. Бизда яхши вазиятлар бўлди, ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Футболчилар ёш, уларни тушуниш керак. Бизда тажрибаси бой ўйинчилар деярли йўқ. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик. Биринчи таймда ҳужум қилишга қийналдик, лекин иккинчи бўлимда бу хатоларни тўғриладик. Эртароқ гол урганимизда, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 

- Ўйиндан кейин бош ҳакам билан мулоқот қилдингиз, унга эътироз билдирдингизми?

- Йўқ, унга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Ўйин пайтида эътирозим бўлгандир, ҳакам буни тушунтирди. Учрашув якунланди, бу ҳам тарихга айланди. Уларни ҳам текширадиган раҳбарият бор, биз ўз футболчиларимизни хатоларини кўриб чиқамиз. 

- "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқасида тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Ушбу вазиятда пенальти бормиди, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Менимча, бор эди. Негадир ҳакам ВАРга мурожаат қилмади. Бу вазиятни кўриб чиқса бўларди. Поезд ўтиб кетди, уни назорат комиссияси кўриб чиқиши керак. 

- Икки кундан сўнг ўзингиз майдонга тушасиз. Ўртоқлик ўйинига қай даражада тайёрсиз?

- Ҳолатим яхши. Терма жамоа либосида майдонга чиқиш ўзгача туйғу. 119 та ўйинимнинг ҳар бирида ҳаяжон бўлган, чунки бунинг масъулияти бор. 

- Ҳужумда иккинчи таймда шогирдларингиз яхши ўйнади. Паслар, қанотларда ҳам зўр ўйнади. Фақат марказда ҳужумни якунловчи футболчи етишмади. Ноаниқ паслар жуда кўп бўлди. 

- Бу борада ишлаймиз. Ўйинлар орқали ёшлар ўсади. Бир йилдан сўнг булар анча улғаяди. 

- Таркибга Шквирин каби футболчиларни қидириб топиб, тайёрлаганингиз яхши эмасми?

- Биз қидирпмиз. Масалан, Норчаев. "Насаф"да ҳозирда ажойиб даражада бўлмаса-да, голлар урмоқда. Бошқа жамоалардан ўйинчиларни кузатяпмиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика