RU

Последние новости

22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  0 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3

Тимур Кападзе: "Бугун ғалабага биз ҳақли эдик" Новости

Тимур Кападзе: "Бугун ғалабага биз ҳақли эдик"

Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасида "Олимпик" - "Насаф" учрашувидан кейин мезбонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.



- Ғалабадан хурсандмиз. Бутун жамоани табриклайман. Мавсумнинг охирги ўйини, яхши кайфиятда тугатмоқчи эдик. Шунга яраша тайёрландик ҳам. "Насаф"ни жуда яхши биламиз, кучли жамоа. Тўғри, бугунги учрашувда рухий томонлама ҳам уларга панд бергандир, лекин умуман олганда биз бугун яхши ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик. Бундан хурсандмиз.

- Мавсум ҳақида фикрларингиз, жамоа кучли олтиликда мавсумни якунлади.

- Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, биз бир қанча учрашувларда янада яхшироқ ўйнаб, кўпроқ ғалабаларга эришсак бўларди. Балки бундан ҳам тепароқ бўлишимиз мумкин эди. Бизга кимни ютганимиз унчалик қизиқ эмас, асосийси - йигитларда ўсиш катта. Йил давомида футболчиларим зўр жамоаларга қарши ўйнади, индивидуал, жамоавий жиҳатдан кучли рақобат қилди. Бугунги ўйин ҳам буни исботламоқда. Биз тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман, яхши ишладик, меҳнат қилдик. Албатта, барча каби чарчоқлар бор. Бундан биз тўғри ҳулосалар чиқарамиз. Кейинги йилга янада кучлироқ бўламиз.

- Ушбу мавсум "Олимпик" кучли учликдаги жамоаларга мағлуб бўлмади ва мавсумдаги деярли барча учрашувларда биринчи рақамли бўлиб ўйнади. Келаси мавсумда жамоа олдига медаллар қўлга киритиш вазифаси қўйилиши мумкинми?

- Ушбу мавсум бошланишидан олдин олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз ва бунга интилганмиз. Йил бошида учликка ҳаракат қилдик. Олтинчи ўринни олдик, бунга ҳам ҳудога шукур. Кўп дуранглар ўйнаб юбордик. Хурсанд қиладигани - кам ютқаздик. Шунда ҳам ҳимояда ўйнаб, дуранг учун интилмадик. Барча ўйнаган ўйинларимизда биринчи рақамли бўлиб, ғалаба учун ўйнадик, баъзида ўхшамади, баъзида йўқ. Умуман олганда унчалик ёмон эмас, кейинги йилда бундан яхшироқ натижа учун ўйнаймиз.

- Жамоа етакчиларига бошқа клублардан таклифлар борлиги айтилмоқда. Сизнинг режаларингиз қандай?

- Футболда кимнингдир ўрнига кимдир келади. Авлодлар доимо алмашади. Кучли футболчиларни қўйиб юбориш ниятида эмасмиз. Бизнинг мақсадимиз фақатгина чемпионатда ғалаба қозониш эмас, уларни тайёрлаб, каттароқ мақсадларга эришиш. Уларга бир-бирини тушуниш, ўйинни ташкил қилиш, яратувчанлигини ошириш каби ишларини ҳам қилиш керак. Бу керакли нарса. Лекин супер жамоа таклиф билан чиқса, албатта, имкон берилади. Мен ҳам футболчиларимнинг кучли бўлишини истайман. Терма жамоа шунда кучлироқ бўлади. Мақсад шу. Аммо Ўзбекистонда футболчиларим учун кучли жамоани кўрмаяпман. Фақатгина молиявий томондангина уларни алдаш мумкин. Барчамиз бир даражадамиз, бир турнирдамиз. Кўз олдимда бўлса, уларни яхшироқ тайёрлай оламан. Агарда четдан яхшироқ, футболчини тезроқ ривожлантира оладиган таклиф бўлса, ўйлаб кўрса бўлади. Кейинги йил биз учун асосийси бўлади. Саралаш ўйинлари, қитъа чемпионатига чиқсак, у ерда иштирок этишимиз керак, олдимизда Олимпиада йўлланмаси турибди. Бизни катта юкламали йил кутиб турибди. Шу сабабли бошқа клублардан камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларни таркибга жалб қилишни ҳам ўйлаяпмиз. 

- Бутун бир чемпионат ҳақида нима дея оласиз. Кимлардир ижобий, кимлардир салбий фикрда.

- Ушбу чемпионат бошқача ўтди. Барчаси охирги турда ҳал бўлди. Нафақат биз, балки, "Насаф" ҳам кўп дуранг ўйнади. Барча жамоалар очко учун қаттиқ курашишди. Шу сабабли ушбу чемпионат жуда қизиқ бўлди. Осон ўйинларнинг ўзи бўлмади. Баъзида бўлиб тургандир шундайлари. Ёмон жойи йўқ. Ҳар бир жамоа мақсади учун анчагина курашди. Кураш бор жойда ўсиш бўлади. Шу сабабли охиригача курашишди. Бу эса чемпионатнинг яхши ўтганидан далолат.

- Бугун Суперлигани тарк этган "Динамо" ва "Қўқон-1912" чемпионатнинг энг кучсиз жамоалариданми?

- Билмадим. Иккала жамоада ҳам мураббийлар ўзгариши бўлди. "Қўқон-1912" - яхши жамоа. Нафақат улар, балки, ҳамма яхши ўйнади. Ўткинчи ўйин бўлгани йўқ. Уларда охирги турда ҳам қолиш учун имкони бор эди. Ҳа, "Динамо" анча олдин имконни қўлдан чиқарганди. Кўрганингиздек, футболда охиригача курашиш керак. Футбол шуниси билан қизиқ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика