Тимур Кападзе: "Биз доим пенальтилар сериясига тайёрланамиз ва рақибларни ўрганамиз"
02 апр 2024 11:54
Новости
Тимур Кападзе: "Биз доим пенальтилар сериясига тайёрланамиз ва рақибларни ўрганамиз"
Миллий Олимпия қўмитасида ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе тайёргарлик, ўйинлар режаси ва дарвозабонлар ҳақида қуйидагича фикр билдирди.
"Ўз услубимиз, режамиз бор. Лекин бу рақибга қараб ҳам ўзгариб боради, албатта. Осиё ўйинларида ҳам рақибларимизга қараб режа бўйича ишладик.
Дарвозабонлар масаласида кимга кўпроқ ишонч бериш борасида ҳали аниқ қарорга келмадик. Ҳали ҳам ишлаяпмиз. Ким тайёр бўлса, ўзини яхши ҳис қилса, ўша ўйнайди.
Интизом ҳақида келадиган бўлсак, йигитлар бу турнирнинг даражасини тушуниб турибди. Умид қиламиз, бу борада муаммо бўлмайди.
Биз доим пенальтилар сериясига тайёрланамиз ва рақибларни ҳам ўрганамиз".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии