RU

Последние новости

00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  0 00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  135 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  95 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  5 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод" Новости

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кечадан Тошкентда йиғинга киришди.

Олимпиячиларимизнинг кечаги машғулотидан сўнг бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан йиғинни бошладик, тайёргарлик кўряпмиз. ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Хитойда ўтказилиши керак бўлган халқаро турнир бекор бўлганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишдик. Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоаси Фарғонада йиғин ўтказаётган экан. Улар билан гаплашиб 11 июнь кунига Фарғонада ўртоқлик ўйини ўтказишга келишилди.

Йигитларни синаб олиш учун яхши имконият, боз устига ёшлардан ҳам ўйинчилар чақирдик. Балки бунданда кучлироқ рақиб топганимизда янада яхшироқ бўларди. Нима бўлганда ҳам халқаро ўртоқлик ўйини футболчилар учун ҳам фойдали бўлади. Ҳозирча ҳамма жиҳатдан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ".


- Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан йиғинга чақирилганлар ҳақида фикрингиз қандай? Улардан кимлар олимпия терма жамоасидан доимий чақирув олиши мумкин?

- Буни вақт кўрсатади, ҳали миллий терма жамоага чақирилган Ҳусанов ва Файзуллаев ҳам бор. Уларни ҳам чақирган бўлардим. Олдинда бизни 3 та ўртоқлик ўйини кутмоқда ва унда барча футболчиларни синаб кўриш учун имконимиз бўлади. Аслида U-20 терма жамоасидаги қатор ўйинчиларни анчадан бери йиғинларга чақирмоқчи бўлиб юрардим, лекин Равшан ака Ҳайдаров жамоасида Осиё кубоги, кетидан Жаҳон чемпионати борлиги сабаб уларга тегмай тургандик. Энди эса уларни бемалол кўриб олиш имконимиз бўлади. Уларни жамоага қай даражада киришиб кетишини ва ўзидан ёши каттароқ акалари билан рақобатини ҳам кузатамиз. Ким рақобатда ютиб чиқса ўша футболчи терма жамоада ўйнайди. 2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири олимпия терма жамоасига потенциал номзод ҳисобланади. Энг кучлилар чақирилади.

- Биринчи кунги машғулотда Жаҳонгир Ўрозов кўринмади. У қачон терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади?

- Насиб қилса Ўрозов эртадан (бугундан) машғулотларимизга қўшилади. У оилавий сабаб туфайли 2 кунга жавоб сўраган эди. Уни ҳам кўриб оламиз, U-20 терма жамоасида у Ҳусанов билан шерик сифатида жуда яхши ўйнашди.

- "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев бу мавсум чап қанот ҳимояга ўтказилди. Ҳозир эса олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бунга сабаб нима?

- "Олимпик"даги йигитларни ҳар куни кўраман, уларни имкониятларини жуда яхши биламан. Йиғинда бошқаларни кўриб олишни хоҳладим. U-20 терма жамоасидан икки нафар чап қанот ҳимоячисини таклиф қилдик.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди


ФОТО  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинга киришди ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика