RU

Последние новости

22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9

Тимур Ҳакимов, қаердасан укам? Новости

Тимур Ҳакимов, қаердасан укам?

Бу футболчини кеча тўсатдан эслаб қолдик.

Сайтимиз ўқувчилари сайтда фаолият юритаётган журналистларни яхши билишади. Нарзулла Сайдуллаев деган йигит бор. Статистикани сув қилиб ичиб юборган. Хотираси ўткир. Хуллас суҳбат ОФК сайтида чиққан битта хабардан бошланди. ОФК расмий сайти ФИФА кунларида ташкил этилган ўртоқлик учрашувларида ўзини кўрсатган 5 нафар футболчи ҳақида алоҳида хабар чоп этди. 

Бу футболчилар - Алмоз Али (Қатар), Авер Мабил (Австралия), Мажид Ҳоссайни (Эрон), Такуми Минамино (Япония) ва Салман Ал Фараж (Саудия Арабистони). Алмоз Али Эквадор билан кечган баҳсда иккита гол урди, Қатар терма жамоаси Тошкентга келишдан олдин Эквадорни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.  

Австралия Қувайт билан ўйнаб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миллий терма жамоада дебютини ўтказган 23 ёшли Авер Мабил бу ўйинда битта гол урди. Эроннинг Боливияга қарши баҳсида Мажид Ҳоссайни ўзини кўрсатди. Япониялик Такуми Минамино эса Панама ва Уругвай билан кечган ўйинларда учта гол урди. Саудия Арабистони гарчи Бразилиядан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, Салман Ал Фараж ўзидан илиқ таассурот қолдирди. 

Ўртоқлик ўйинларида биздан Марат Бикмаев ўзини кўрсатди. У КХДР дарвозасига икки бор ҳамда Қатар дарвозасига бир марта тўп киритди. Лекин ОФК сайти бу ҳужумчини эсга олмади. Балки бу сайт ходимларининг эътиборни кўпроқ ёшларга қаратгани туфайлидир. 

Хуллас, Нарзулла япониялик Минамино мана шу иккита ўйинда ўзини кўрсатганини айтиб қолди. Бу футболчи сентябрда Коста Рика дарвозасига битта тўп киритганди. Октябрда эса Панамага битта ва Уругвайга иккита гол урди. Япония Коста Рика билан Панамани бир хил 3:0, Уругвайни эса 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Яхши биласиз, Япония терма жамоаси Осиё Кубогида биз билан бир гуруҳда жой олган. 

Энди бироз тарихга қайтамиз. 2010 йил Тошкентда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Бу мусобақада Алексей Евстафеев мураббийлигидаги 1994 йилда туғилган футболчилар иштирок этган. Биз ўшанда финалга қадар етиб бориб, КХДРга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. Мана шу мусобақада Япония ҳам қатнашган бўлиб, улар ярим финалда КХДР томонидан тўхтатилган. 

Қизиғи шундаки, ўша мусобақада икки футболчи 5тадан гол уриб ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати тўпурари бўлишганди. Бу футболчиларнинг бири ҳаммамиз яхши биладиган Тимур Ҳакимов, иккинчиси айнан япониялик Такуми Минамино экан. Тимур Ҳакимов ҳатто мусобақанинг "Энг яхши футболчиси" деб топилганди. Кейинчалик Ҳакимовни, шунингдек Аббос Махситалиевни Мексикада порлаганини яхши эслайсиз. 

Мана энди орадан қарийб 8 йил ўтди. Ҳозир Ҳакимов қаерда-ю, Минамино қаерда. Япон ҳужумчиси ўша мусобақадан кейин фаолиятини "Серезо Осака"да давом эттириб, 2015 йил Европага йўл олди. У Австриянинг "Ред Бул Зальцбург" клуби билан шартнома тузди. Минамино "Зальцбург" сафида шу пайтгача 94та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урибди. Мана энди терма жамоада ҳам ўйнаяпти. 

Лекин Тимур Ҳакимов-чи? У ҳозир қаерда? Бундан уч йилча олдин уни "Оқтепа" таркибида кўргандим. Орада "Обод", "Андижон" ва "Нефтчи" сафида қисқа муддат ўйнади. Кейин шу йил бошида Про лига жамоаси "Нурафшон" машғулотларида кўзим тушгандек бўлди. Аммо ҳозир қаерда, футбол ўйнаяптими, гол уряптими, буни билмайман. Кўряпсизми, вақт ўтиб ёш юлдузларни қанчалик йўқотиб қўямиз. Японлар эса юлдузчаларни қандай сақлаб қолишни билади ва улар келажакда ҳатто миллий терма жамоа даражасига чиқиб керак пайтда Уругвайга гол уришади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +118   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика