Тимо Вернер: “Тўрт йил тўп тепган стадионингда голлар уришнинг завқи ўзгача”
15 ноя 2020 08:55
Новости
Тимо Вернер: “Тўрт йил тўп тепган стадионингда голлар уришнинг завқи ўзгача”
Германия терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси Тимо Вернер Миллатлар лигаси 5-тури доирасида Украинага (3:1) қарши беллашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Учрашувдаги биринчи голимни оддийгина дарвозага йўлладим. Чунки жамоадошим Леон Горецки тўпни шунчаки идеал тарзда менга етказиб берганди. Тўрт мавсум тўп тепган қадрдон стадионимда иккита гол уриш кишига ажойиб ҳиссиётларни тақдим этади. Лейпцигда тўп тепиш менга доим ёққан. Шундай учрашувни мухлисларсиз ўтиши албатта афсусланарли.
Умуман олганда биз яхши ўйин кўрсатдик. Формага кириб бораяпмиз ва келажакка ишонч билан боқаяпмиз. Ҳимояда янада ишончлироқ ўйнаётганимизни ҳис қилаяпман. Биз кейинги йили Европа биринчилигида яхши натижаларга эришиш учун қаттиқ ҳаракат қилаяпмиз”, дея Вернернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Похожие новости
13:10
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилади 0
Комментарии