Тим Кехилл МЛСда янги рекордни қайд этди
21 окт 2013 17:08
Новости


Тим Кехилл МЛСда янги рекордни қайд этди
АҚШнинг “Нью-Йорк Ред Буллс” клуби ярим ҳимоячиси Тим Кэйхилл МЛСда янги рекордни қайд этди.
“Хьюстон Динамо” клубига қарши бўлиб ўтган баҳсда, 33 ёшли Кэйхилл ўйин бошланганидан 7 сония ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини ишғол этди.
Олдинги рекорд 2003 йилда Дуэйн де Росарио томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда футболчи ўйининг 11 сониясида рақиб дарвозасига гол урган.

Комментарии