RU

Последние новости

16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  0 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  5 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  3 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  2

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди Новости

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди

ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки ўйинида Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания қарши саралаш плей-офф учрашувини ўтказиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди. Қосимов шогирдлари 6 сентябрь куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки учрашувида майдонга тушади.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Аммандаги «Grand Hayyat» меҳмонхонасига жойлашган.

Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Амманга жами 23 нафар футболчи билан йўл олган. Иорданияга йўл олиш арафасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев миллий терма жамоа сафига қўшилган. «Локомотив» ҳужумчиси Иван Нагаев эса, Тошкентда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф дастлабки учрашуви 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика