The Best. Месси - йилнинг энг яхши футболчиси
16 янв 2024 01:54
Новости
The Best. Месси - йилнинг энг яхши футболчиси
Лондонда ўтказилаётган FIFAнинг The Best маросимида йилнинг энг яхшилари аниқланмоқда.
Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси The Best маросимида йилнинг энг яхши футболчиси соврини ғолиби деб топилди.
Соврин учун Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппелар даъвогалик қилишган эди. Месси маросимга ташриф буюрмагани учун совринни Леонинг собиқ жамоадоши, The Best маросимининг бошловчиси Тьерри Анри қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу соврин терма жамоа сардорлари, мураббийлари, медиа вакиллари ва мухлислар овозига кўра топширилади.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии