RU

Последние новости

23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди Новости

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди

Тиаго Мотта "Ювентус" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга хорватиялик Игор Тудор тайинланди, деб хабар бермоқда Турин клуби матбуот хизмати.

Шартнома муддати эълон қилинмаган. ОАВ хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган битим имзоланган.

42 ёшли Мотта жорий мавсум олдидан Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланганди. Туринликлар 29 турдан кейин 52 очко билан А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинларда улар "Аталанта" (0:4) ва "Фиорентина" (0:3) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди. Шунингдек, "кекса синьора" Италия Кубоги чорак финал босқичида "Эмполи"га пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

Тудор 1998 йилдан 2007 йилгача "Ювентус"да ўйнаб, Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Хорватиялик мутахассис 2020/21 йилги мавсумда Андреа Пирлонинг Турин клубидаги мураббийлар штабида ишлаган. "Ювентус"ни тарк этгач, "Верона", "Марсель" ва "Лацио" клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

"Ювентус" Тудор бошчилигидаги илк учрашувини 29 март куни "Женоа"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика