RU

Последние новости

15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  2 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1

"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз" Новости

"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз"

"Ливерпуль" устози Арне Слот "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг ҳақида гапирди.

"У менинг ватандошим, шунинг учун бу вазиятни енгил қабул қила олмадим. Биз мураббийлар бундай бўлиши мумкинлигини биламиз, лекин қачон содир бўлишини... Уни сал пал биламан. У ўз ишига қанча куч сарфлашини биламан. Бу янгилик унга зарба бўлди, албатта.

Биз нидерландияликмиз ва у "Аякс"да жуда яхши ишлагани ҳамда бу ерда иккита соврин ютганини биламиз. Шунинг учун тез орада уни яна катта клубда кўрамиз деб ўйлайман.

Аммо ҳозир у ва унинг оиласи учун бу... Фожиа - эҳтимол жуда кучли сўздир, лекин бу катта умидсизлик", - деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Тен Хаг 2022 йилнинг май ойидан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқариб келаётган эди. 2022/23 йилги мавсумда у МЮ билан Англия Лига кубогини қўлга киритди ва АПЛда 3-ўрин бўлди, ўтган мавсумда эса Англия кубогида зафар қучди ҳамда АПЛда 8-поғонани банд этди. Жорий мавсум эса жамоа Премьер лигада 14-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика