RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  5 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

Терма жамоа аъзоси. “Бунёдкор”чиларнинг мусобақа олди фикрлари Новости

Терма жамоа аъзоси. “Бунёдкор”чиларнинг мусобақа олди фикрлари

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топганига ҳали 10 йил бўлгани йўқ. Лекин шу қисқа вақтда жамоаларимиз кўплаб мусобақаларда шохсупалардан жой олишга муваффақ бўлишди.
Энг муҳими, “қалдирғочлар”нинг ўнлаб аъзолари мамлакатимиз терма жамоаларида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва ҳозирда ҳам бу ёқимли анъана давом этиб келмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Бунёдкор” футбол клубининг энг асосий вазифаси – барча ёшдаги терма жамоаларга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Яқинда Иордания йиғинидан қайтган олимпиячиларимиз сафида Жавлон Мирабдуллаев ва Тимур Аюпов тўп суришган бўлса, шу кунларда Таиландда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ёш “қалдирғочлар”дан Акром Хўжаев ва Маъруф Жумаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Эртага 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Кореянинг Инчон шаҳрига жўнаб кетади ва таркибдан клубимиз аъзолари Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов ҳамда Вохид Шодиев ҳам ўрин олишган.

Биз терма жамоа аъзолари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида “Терма жамоа аъзоси” рукнини ташкил этдик ва унда бу шарафли номга сазовар бўлган бунёдкорчилар билан яқиндан таништириб борамиз. Бу рукн билан мухлислар ҳар ҳафтада танишиб боришлари мумкин. Бугун эса биз Осиё ўйинларига жўнаб кетаётган “қалдирғочлар” тилакларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сардор РАШИДОВ (ярим ҳимоячи):
- Мусобақага жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз Ўзбекистонга бош соврин билан қайтиш. Орзуимиз рўёбга чиқариш учун фақат ва фақат тинимсиз меҳнат талаб этилади. Биз бунга биз тайёрмиз. Мусобақа мобайнида чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Дилшод ЖЎРАЕВ (ярим ҳимоячи):
- 23 ёшгача бўлган терма жамоада яхши футболчилар жамланган деб ўйлайман. Ўйлашимча, ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак ўз мақсадимизга эришамиз. Бундан 20 йил олдин эришилган ютуқни қайтариш учун жиддий бел боғлаганмиз. Осиё ўйинларини интизорлик билан кутяпман. Бош мураббий менга имкон берса бор маҳоратимни ишга солиб, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрман.

Воҳид ШОДИЕВ (ҳужумчи):
- Мусобақага кетиш арафасида Осиё ўйинларига боришим маълум бўлди. Бунинг учун менга ишонч билдирган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мен ҳам ўз ўйиним билан ушбу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика