RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  30 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Терма жамоасини ўзгартирган футболчилар ва уларнинг кейинги тақдири Новости

Терма жамоасини ўзгартирган футболчилар ва уларнинг кейинги тақдири

Футбол ҳамон спорт ўйинларининг чўққисида.

Мамлакат шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилиш шараф. Аммо ҳар ким ҳам ўзи туғилган ёки келиб чиқиши билан боғлиқ мамлакат жамоасида тўп тепмаслиги мумкин. Келинг, бошқа мамлакатни танлаган футболчилар ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида тўхталиб ўтамиз.


Жек Грилиш

Ўйнаши мумкин эди: Ирландия

Танлаган: Англия

Грилиш Бирмингемда туғилган ва ўша ерда вояга етган, аммо бобоси ва бувиси орқали Ирландияда тажриба орттирган. Ҳатто Ирландия U-21 жамоасида тўп тепган. Бироқ кейинчалик Англия терма жамоасини танлади.

Кейинги тақдири қандай кечди: Терма жамоани ўзгартиргандан сўнг у Англия U-21 жамоасига 2016 йил Тулондаги мусобақада ғолиб чиқишида ёрдам берди ҳамда бўлажак юлдуз катталар терма жамоасидан чақирув бўлишини тўрт йил кутди. Бу кутиш 2020 йил ниҳоясига етди, ўзининг ажойиб таассуротга эга ўйинларидан сўнг, капитан Жек ниҳоят Англия таркибининг ишончли аъзосига айланди. У Евро-2020 турнирида Англиянинг финалга чиқишида "супер ўринбосар" ролини ўйнади ва бир қатор ўйинларда захирадан майдондан тушиб, ўйинга бурилиш ясади.


Пьер-Эмерик Обамеянг

Ўйнаши мумкин эди: Франция

Танлаган: Габон

Габонлик ота ва испан онадан Францияда туғилган Обамеянг вояга етганида, унда кўплаб танловлар бор эди. У дастлаб Франция ёшлар тизимида пайдо бўлади, бироқ 2009 йилда Габон вариантини танлайди ва шундан кейин ушбу жамоа либосида майдонга тушади. 

Кейинги тақдири қандай кечди: У ўз мамлакатига Африка Миллатлар кубогининг чорак финалига чиқишида ёрдам берди (терма жамоанинг энг яхши натижаси) ҳамда ҳозирда жамоа сардори бўлган форвард 30 гол билан Габоннинг дарча даврлардаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.


Калиду Кулибали

Ўйнаши мумкин эди: Франция

Танлаган: Сенегал

Кулибали Францияда сенегаллик муҳожирлар оиласида туғилган ҳамда мамлакат ёшлар терма жамоасида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этади. Кейинчалик у Сенегал вариантини танлайди ва келажакда Сенегал футбол тарихини ёзишни истаётганини таъкидлайди.

Кейинги тақдири қандай кечди: Жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячи сифатида Кулибали Сенегал мудофаасининг устунига айланди ҳамда 2018 йилги мундиални мардонавор тарк этди, 2019 йилги Африка Миллатлар кубогининг финалига қадар етиб борди. Жазоирга қарши ҳал қилувчи баҳсни Кулибали фақатгина кузатишга мажбур бўлди, чунки у сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис дисквалификация қилинганди. Калиду ҳозирда сардорлик боғини ўзиники қилган ва унинг бошчилигида Сенегал Африка кубоги финалида Мисрни пенальтилар серияда мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.


Иван Ракитич

Ўйнаши мумкин эди: Швейцария

Танлаган: Хорватия

Хорват оиласидан бўлган Иван Ракитич Швейцарияда туғилди ва шу ерда улғайди. У Германияга кўчиб ўтишдан илгари Швейцария футболида пайдо бўлди ва кейинчалик Ла Лигага ўрнашади ҳамда у ерда афсонага айланади. Хорватия танловидан олдин Швейцариянинг бир нечта ёш тоифасида ҳаракат қилди.

Кейинги тақдири қандай кечди: Славен Биличнинг чақириғини қабул қилганидан сўнг, Ракитич терма жамоанинг ажралмас ўйинчисига айланди. У ярим ҳимояда Модрич билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва Хорватия билан кўплаб муваффақиятларга эришди, жумладан, 2018 йилги жаҳон чемпионати финалигача тарихий юришни амалга оширди. Ҳар ҳолда, унинг танлови тўғри бўлган.


Диего Коста

Ўйнаши мумкин эди: Бразилия

Танлаган: Испания

Диего Коста мамлакат терма жамоасини сурбетларча ўзгартирган камдан-кам футболчилардан бири ҳисобланади. Коста 2013 йилда Бразилия терма жамоаси шарафини икки марта ҳимоя қилди, аммо у жамоанинг жаҳон чемпионати учун танланган таркибига кирмоқчи эмасди. Шу боис ўша вақтдаги амалдаги жаҳон чемпиони Испания 2007 йилдан бери мамлакатда истиқомат қилиб, тўп тепиб келаётган футболчига чақирув юборганида, у таклифни рад этмади.

Кейинги тақдири қандай кечди: Костанинг Испаниядаги карьераси даҳшатли тушга айланди. У 2014 йилги мундиалга ярим тетик ҳолатда етиб келди ҳамда гуруҳ босқичида қолиб кетган Испаниянинг амалдаги жаҳон чемпионларига теккан қарғишига шерик бўлаётганини ночор кузатишга мажбур бўлди. Кейин у навбатдаги жаҳон чемпионатига қадар кўзга кўринмади. Бу турнирда у самарали ҳаракат қилди, дастлабки икки баҳсда учта гол урди, бироқ кейинги ўйини ўхшамади ва Испаниянинг Россияга аламли мағлубиятини яна кузатишдан ўзга чораси қолмади.


Вильфрид Заа

Ўйнаши мумкин эди: Англия

Танлаган: Кот-д'Ивуар

Заа Кот-д'Ивуарда туғилган, аммо тўрт ёшида оиласи билан Лондонга кўчиб ўтган, шу боис у иккала терма жамоага ҳам муносиб эди. У дастлаб Англия футболига қадам қўйди, ҳатто асосий терма жамоа сафида тўп тепишга муваффақ бўлди. Бироқ Кот-д'Ивуар 2017 йилда уни мамлакатга садоқатли эканлигига ишонтирди.

Кейинги тақдири қандай кечди: Гарет Саутгейтни ранжитганига қарамай, Заа Кот-д'Ивуарни танлади ва жамоанинг асосий таркибидан ўрин эгаллади. У 2019 йилги Африка Миллатлар кубогида икки марта ва 2021 йилги мусобақада яна бир марта гол урганига қарамай, уларни ҳалигача катта муваффақиятга олиб кела олмади.


Кевин-Принс Боатенг

Ўйнаши мумкин эди: Германия

Танлаган: Гана

Боатенг Германияда туғилиб-ўсган, гана ва германиялик ота-онанинг фарзанди ҳисобланади. У мамлакатнинг турли даражадаги ёшлар жамоасида ҳаракат қилган. Германия 2009 йилда 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади, бироқ тунги клубга боргани учун жамоадан четлатилади. Кейин Гана вариантини афзал кўрди.

Кейинги тақдири қандай кечди: "Қора юлдузлар" аъзоси сифатида Боатенг 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар этиб борди, шу жумладан 1/8 финалда АҚШ дарвозасига ажойиб гол урди. Кейин у терма жамоадаги фаолиятини якунлади, фақатгина 2014 йилда кейинги жаҳон чемпионатида яна термага жалб этилди, аммо унинг хатти-ҳаракатлари яна бир бор бошида калтак синишига олиб келди. Икки ўйиндан сўнг у қўпол хулқ-атвори учун жамоадан ҳайдалди. Ўшандан бери у Гана терма жамоасида ўйнамади.


Жеффри Кондогбиа

Ўйнаши мумкин эди: Франция

Танлаган: Марказий Африка Республикаси

Жеффри Кондогбианинг ота-онаси Марказий Африка Республикасидан, аммо ярим ҳимоячи Францияда туғилиб ўсган. У Франция терма жамоасида барча ёшлар даражасида ўйнади ва ҳатто ўртоқлик ўйинларида бўлса ҳам, катталар жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Ўшандан бери Кондогбиа ҳеч қачон Франция терма жамоасида ўйнашни истамаслигини, балки фақат ўйинини ошириш учун шундай йўл тутганини маълум қилди. У Марказий Африка Республикасида ўйнашни хоҳлаганди ва шундай қилди ҳам.

Кейинги тақдири қандай кечди: Кондогбиа 2018 йилда сардор сифатида дебют қилди ва жамоаси Кот-д'Ивуарга 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Марказий Африка Республикаси кучли давлат эмас ва Кондогбианинг дебютидан бери бор-йўғи икки марта ғалаба қозонган.


Деян Кулусевски

Ўйнаши мумкин эди: Шимолий Македония

Танлаган: Швеция

Деян Кулусевски Стокгольмда македон оиласида туғилган ва ҳаттоки U-17 жамоаси вакили бўлган, аммо "Тоттенхэм" вингери кейинчалик Швеция ёшларида сафида майдонга тушди ва ҳозирда кўк-сариқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Кейинги тақдири қандай кечди: Кулусевски Швецияда мунтазам майдонга тушадиган иқтидорли футболчи саналади ва асосан Александр Исак билан бирга миллат келажаги сифатида эътироф этилмоқда. У 2021 йилнинг ўзида 12 та ўйин ўтказди, Евро-2020'да фаол иштирок этди ҳамда Польшага қарши ўйинда (3:2) иккита голли узатмани амалга оширди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика