RU

Последние новости

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  16 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  15 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди Новости

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахтимизда давом эттирилган машғулотлар олдидан терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Терма жамоамиз "Тибет" оромгоҳида табиат қўйнида ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки қисмини олиб борди. Кимдир Европа, яна кимдирлар Осиё жамоаларидан келиб қўшилди. Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати қандай?

- Тўғри айтдингиз. Эътибор берган бўлсангиз кенгайтирилган рўйхатда жуда кўп футболчилар бор эди. Тошкентда биринчи куни йиғилганимизда ҳали кўп футболчилар етиб келмаганди. Остон Ўрунов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ҳолмуҳаммедов жароҳати туфайли йиғинга қўшила олишмади. "Тибет" оромгоҳида ўтган йиғинда барча соғ-саломат эди. Айтганингиздек футболчилар турли жойдан келгани боис ҳаммасига ҳам бир хил юклама берилмайди. Масалан Элдор Шомуродов бугун учиб келгани боис индивидуал шуғулланади. Ким қандай шароитда келганини ҳисобга олиниб алоҳида юкламалар берилади ва умумий гуруҳга тайёрланиб борилади. Худога шукур бизни хавотирга соладиган, касаллик аломатлари кузатилган футболчилар йўқ. 

- Остон Ўрунов тўп тепаётган жамоа шифокори билан боғланганиб, тиббий  хулосаларини ҳам олгансиз...

- Ҳозир айтилган уч нафар футболчида жароҳат қандай, яъни Остон Ўруновнинг сон мушакларида жароҳат бор. Агарда битта ўртоқлик ўйини ёки учрашув бўлсагина, биз уларни олиб келиб тайёрлашимиз мумкин. Уни даволаш учун қанча вакт керак бўлади, қайси баҳсга тайёр бўлиб улгуради, майдонга тушгач жароҳати яна қайталаб қолмайдими. Шундай омилларни ҳисобга олиш лозим. Бундай паллада терма жамоага чақирилгандан кўра, жароҳатини даволагани маъқул. Остонни жароҳати ўзини тўлиқ кўрсатишга, имкониятларини ишга солишга тўсқинлик қиларди. 

- Демак бу футболчи БААдаги йиғинда иштирок этмайди. Чунки Вадим Абрамов ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган ўйинчиларга кўпроқ ишонч билдиради. Ўйинга қадар ўз клубида даволаниб келиши мумкин. Лекин унинг ҳолатини мураббий билмайди...

- Албатта шундай. Босқичма-босқич тайёрланиб келган футболчилар кўз олдида бўлади. Ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган ўйинчини олмайди-ку. Мураббий кўзлаган юкламаларни олиб, зарур ҳолатга келган футболчидан танлаб олади. 

- Терма жамоа футболчилари сафар олдидан тест топширишадими? Мазкур жараён қандай бўлади?

- Биринчи йиғилган кунимиздаёқ тест топширдик. Жамоага кириб келаётган футболчининг касалланган ёки касалланмаганлигини билишимиз керак. Худога шукур ҳеч кимда вирус чиқмади. Биласиз, тоғда ҳаво алмашгач кимдирда томоқ оғриғи ёки аллергик ҳолатлар учраб туради. У ерда шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун қўшимча тест топширилди. Энди учиб кетишимиздан олдин икки босқичли яна тест топширамиз. Касалланганлар бўлса, имунитети қандай даражада эканлигини билиб оламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сафарга борганимиздан сўнг яна тест олинади. Учрашувлар олдидан ҳам шундай. Йиғинга мос равишда витаминизация ишлаб чиқилган. Бу учта босқичдан иборат. Дастлаб "Тибет" оромгоҳида умумий, шу билан биргаликда сафар олдидан танага тушадиган юкламаларни мустаҳкамловчи витаминизация босқичи бўлди. Шунингдек коронавирусни олдини олиш мақсадида, организмини мазкур касалликка қарши витаминлар билан тўйинтириш босқичи давом этяпти. БАА йиғинида иккинчи босқич бошланади. Биласиз у ерда иқлим иссиқ ва нам. Бунинг натижасида инсон организмидан кўплаб минераллар ва витаминлар ажралиб чиқади. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун ва ўйинлар вақтида энергетик витаминлар бериш босқичига ўтилади.

- Умумий қилиб айтганда бу борада муаммо йўқ...

- Витаминизация масаласи Саудия Арабистонида ўйнашимиз аниқ бўлиб улгурганида ишлаб чиқилган. Нималар кераклиги тақдим қилинган. Европадаги етакчи фирмаларининг маҳсулотларини ўзимизга кераклигини танлаб олганмиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди


Кечаги машғулотдан тўлиқ видеорепортажни қуйида томоша қилиш мумкин: 



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика