RU

Последние новости

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  3 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  215 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

"Терма жамоага номзод дарвозабонлар кам ва рақобат ҳам шунга яраша яхши эмас". Денис Иванков билан интервью Новости

"Терма жамоага номзод дарвозабонлар кам ва рақобат ҳам шунга яраша яхши эмас". Денис Иванков билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган учта муҳим учрашув кутмоқда.

Одатда бирор циклда дарвоза билан боғлиқ бунчалик жиддий хавотирли вазият бўлмаган. Тўғри аввалги мундиал саралашида Лобановнинг дарвозада туриши кескин танқидларга сабаб бўлганди. Муҳими ўшанда терма жамоада аниқ дарвозабон бўлган. Сўнгги икки Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларда Нестеров жонимизга оро киргани ёдимизда. Лекин ҳозирда расмий ўйинларда дарвозамизни қўриқлаши мумкин бўлган аниқ битта киперни айта олмаймиз. Вадим Абрамов ўртоқлик баҳсларида Жавоҳир Илёсов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашевга имконият бериб кўрди. Уларнинг маҳоратига шубҳамиз йўқ. Аммо олдинда масъулиятли ва қийин ўйинлар кутиб турганини инобатга олсак бу борада жиддий бош қотиришимиз керак. Биз бу борада яқинда қадрдон жамоасига қайтган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Денис Александрович аввало "Насаф"га қайтганингиз билан табриклаймиз. Қайсидир маънода бу жамоа сизнинг иккинчи уйингиздек бўлиб қолганди. Қадрдон клубга қайтиш ҳиссиётлари билан ўртоқлашсангиз...

- Қаршига қайтиш мен учун ҳамиша ёқимли ҳисларни беради. Шу клубдаги фаолиятим орқали терма жамоа мураббийлар штабидан ўрин эгалладим. Клубдаги барча билан яқин қариндошлардек, ака-укадек бўлиб қолганмиз. Яна қадрдон жамоамда дарвозабонлар билан ишлаётганимдан хурсандман. Бундан буён енг шимариб меҳнат қиламиз. Яна иқтидорли посбонларни тарбиялаймиз.

- Ўз вақтида "Насаф"даги фаолиятингиз орқали дарвозабонлар билан ишлаш бўйича аниқ тизим ўрнатган эдингиз. Сиздан сўнг икки нафар мураббий асосий жамоада дарвозабонлар билан ишлади. Хўш, ўша тизим ҳали ҳам сақланиб қолинганми?
- Дарвозабонларни тайёрлаш тизими сақланиб қолинмаган. Лекин бундан буён ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Биласиз "Насаф"дан ҳар доим турли ёшдаги терма жамоаларга иқтидорли дарвозабонлар етиштириб берилган. Бир дарвозабон кетса ўрни бошқаси билан тўлдирилади.

- Тўғри айтдингиз, "Насаф" мана бир неча йилдирки бошқа клубдан ёки четдан дарвозабон жалб қилмайди. Аксинча бу жамоадан бошқа клублар дарвозабонлар олишади. Нима деб ўйлайсиз ҳар бир жамоада шундай тизим ишлаши керакмикин?
- Фикрингизни инкор қилмайман. Бунинг учун клубда дарвозабонларни тайёрлашнинг аниқ тизими ва методикасига эга бўлиш зарур. Машғулот жараёнига юзаки эмас, астойдил диққат билан ёндошиш зарур. Ҳа, "Насаф"да доим ўз академиясидан чиққан дарвозабонлар тўп тепади. Бу жуда яхши ҳолат.

- Юртимиздаги дарвозабонлар мураббийларининг даражаси бугунги кунда талабга қай даражада жавоб беради? Айрим жамоаларнинг машғулотларига эътибор берадиган бўлсак дарвозабонлар мураббийи иш жараёнида жуда оддий услублардан фойдаланишади. Ҳаммаси ҳам эмас айримлари. Бундай ҳолатда қандай қилиб терма жамоаларга посбон етиштириш мумкин?
- Сиз мутлақо ҳақсиз. Кимдирлар ишга бепарво қарайди. Куни ўтса бўлди ва тамом. Шунинг учун терма жамоага номзод дарвозабонлар кам ва рақобат ҳам шунга яраша яхши, деб бўлмайди. Буни тан олиш лозим. Бундай мутахассислар кўп. Масалан, "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасида нидерландиялик дарвозабонлар мураббийи ишлаётган экан. У оддий одам. Кучли ёки таниқли мураббий эмас. Бош мураббийнинг таниши орқали мамлакатнинг бош жамоасига келиб қолди. Унинг маълумоти ҳам, лицензияси ҳам йўқ. Қандай қилиб дарвозабонларни тайёрлаши мумкин? Интернетда ёзиб кўринг у ҳақида бирор маълумот ҳам топилмайди. Бундайларга ишониш бир четда турсин футболга яқинлаштирмаслик керак.

- Терма жамоамизни бўлажак баҳсларда қайси дарвозабон қўриқлаши ҳали ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Вадим Абрамов ўртоқлик ўйинларида барчага имконият бериб кўрди. Лекин ҳали аниқ бир қарорга келинмагани кўриниб турибди. Расмий баҳсларда тажрибалар ўтмайди. Саралаш баҳсларига эса бир ой вақт қолди.
- Терма жамоа сафида олдиндаги ўйинларда дарвозани ким қўриқлаши ҳали аниқ эмас. Бош мураббий ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият беряпти. Тўғри вақт кам қоляпти. Номзодлар кўздан кечирилмоқда. Аниқ бир тўхтамга келинмаган. Ўша пайтда дарвозабонларнинг қандай ҳолатда бўлиши ҳам биз учун муҳим.

- Абдувоҳид Неъматов сўнгги ўйинларда захирада қолаётгани нима билан боғлиқ?
- "Насаф"да дарвозабонлар хато қилгунигача ўйнайди. Абдувоҳид бунгача бир нечта ўйинда майдонга тушмаганди. Шу боис ҳозирда Умид Эргашев дарвозада турмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика