Тер Штеген: "Тасодиф билан ЕЧЛ финалига ҳам чиқса бўлишини "Интер" кўрсатиб берди"
27 июл 2023 00:31
Новости
Тер Штеген: "Тасодиф билан ЕЧЛ финалига ҳам чиқса бўлишини "Интер" кўрсатиб берди"
"Барселона" посбони Марк Андре тер-Штеген Каталония клубининг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
"Агарда сўнгги икки йилга назар ташлайдиган бўлсангиз, ЕЧЛдаги омадсизликларга гувоҳи бўласиз. ЛаЛигани муваффақиятли якунладик, энди эса ЕЧЛда катта қадам ташламоқчимиз. Аммо илк навбатда гуруҳда кимлар тушишини ҳам инобатга олиш керак. Қолганини эса вазиятга қараб баҳолаб борамиз.
Финалга чиқишимизга бир қадам қолган пайтлари ҳам бўлганди, аммо омадимиз келмаётганди. Ҳозир ҳолат бошқача. Ўтган мавсумни ёш жамоа билан зўр ўтказдик. Чемпионат ғолиблигига муносиб эдик.
Энди биз рақобатбардош жамоамиз ва нималарга қодирлигимизни ЕЧЛда кўрсатмоқчимиз. "Интер" ўтган мавсумда тасодиф билан ҳам ЕЧЛ финалига чиқиш мумкинлигини кўрсатиб берди", - деди посбон.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии