Тер Штеген: «Мавсум ўртасида мураббийнинг янги талабларига мослашиш осон эмас»
24 фев 2020 22:58
Новости
Тер Штеген: «Мавсум ўртасида мураббийнинг янги талабларига мослашиш осон эмас»
“Барселона” посбони Марк-Андре тер Штегеннинг тан олишича, жамоадошлари янги мураббийнинг янги талабларига мавсум ўртасида мослашишлари осон кечмаяпти.
“Биздан нимани талаб қилаётган бўлишса, аста-секинлик билан ўша вазифаларни бажаришга киришаяпмиз. Биз унинг фалсафасини ҳурмат қиламиз ва унинг қарашлари бўйича ўйин кўрсатмоқдамиз. Мавсум ўртасида янги талабларни қисқа вақт ичида бажариш осон иш эмас. Ўйлашимча, тўғри йўлдамиз ва ижобий натижаларни қўлга киритаяпмиз” ,дея тер Штегеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, Кике Сетьен январда “Барселона” билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўладиган шартномага имзо чеккан.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии