Теофило Гутьеррес “Америка Қироли” деб топилди
01 янв 2015 09:12
Новости
Теофило Гутьеррес “Америка Қироли” деб топилди
Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби ҳужумчиси Теофило Гутьеррес якунланган 2014 йилнинг Жанубий Америка қитъасида тўп тепаётган энг яхши футболчиси деб топилди.
29 ёшли колумбиялик ҳужумчи клубдоши Карлос Санчесни 63 та овозга ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Гутьеррес ўтган мавсум “Ривер Плейт” сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол киритди.
Шу тариқа, Гутьеррес “Америка Қироли” унвонига сазовор бўлди. Шу пайтгача икки бор Неймар, шунингдек, Роналдиньо ва бошқа машҳур юлдузлар ушбу совринга эга чиқишган эди. Ушбу сўров El Pais газетаси томонидан 1993 йилдан бери ўтказиб келинади.

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии