RU

Последние новости

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  9 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Тен Хаг: "Ушбу стадионда фақатгина ғалаба қозонишни истайди киши" Новости

Тен Хаг: "Ушбу стадионда фақатгина ғалаба қозонишни истайди киши"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Лига Кубоги финали доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида "Уэмбли" ҳақида гапирди.

- Эрик, Сиз "Уэмли"да илк марта учрашув ўтказасиз ва бир уринишдаёқ "Манчестер Юнайтед" билан соврин ютишингиз мумкин. Ёмон эмас...

- "Уэмбли"да ҳйнаш имконияти - менимча, ажойиб лахзалар. Бу ҳақиқий футбол театри, финал учун мос стадион Бу ерга келиш мени тўлқинлантириб юбормоқда. Ва албатта, бу стадионда ғалаба қозонишни истайман. Бизни жуда катта кун кутмоқда.

- Бош мураббий сифатида янги стадионга ташриф буюриш ҳаяжони борми?

- Албатта, ҳозир ҳам. Аслида ҳар бир учрашув ҳаяжонлантиради, бироқ қолган учрашувлардан бунинг фарқи бор. Энди менда ҳам бошқа лига, бошқа мамлакат тажрибаси бор. Янги давлатнинг маданияти, стадионлари билан танишиш яхши ҳолат. Бу ҳаётни қизиқроқ қилади.

- Телевизордан "Уэмбли"да кўрган энг яхши ўйинингиз қайси?

- Менимча, Нидерландия термасининг Анлияга қарши ўйини. Бу стадионда доимо катта эътиборли учрашувлар бўлади. Ундан ташқари Англия Кубогининг кўплаб ўйинларини кузатганман. Ёдимда, болалигим Англия Кубоги финалларини кутиш билан ўтарди. "Уэмбли"даги кўплаб ўйинларни телевизор орқали томоша қилганман, - деди тен Хаг.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика