Тен Хаг нима сабабдан "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" қайта уйғониши кераклигини айтди
16 фев 2023 19:27
Новости
Тен Хаг нима сабабдан "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" қайта уйғониши кераклигини айтди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг бугун бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди.
"Иккала клубнинг ҳам мақсади - ЕЧЛ. Улар бу турнирда чорак финал, ярим финал ва хатто бош совринни ўйлашади. Аммо факт шундаки, биз Европа Лигасидамиз. Шу сабабли бу иккала клуб қайта уйғониши керак. Бугунги ўйин зўр бўлади, балки, ғалаба иккала томонга ҳам ёрдам берар. Шундай ўйинлар орқали жамоалар ўсади.
"Барселона"нинг статистикасига қарасангиз, албатта, мақтовга сазовор. Улар яхши ҳимояланишмоқда, бироқ, менимча, уларнинг асосий сифати - тўпни ушлаб туришида. Тўп сиздами, рақиб гол ура олмайди", - деди тен Хаг.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии