Тен Хаг Де Хеанинг кетиши ҳақида: "Давид клуб тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида доимо ёдда қолади"
		
		08 июл 2023 20:25
        Новости	
	 
				 
				Тен Хаг Де Хеанинг кетиши ҳақида: "Давид клуб тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида доимо ёдда қолади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг 12 йил давомида "қизил иблислар" дарвозасини қўриқлаган посбон Давид Де Хеанинг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди.
			"Манчестер Юнайтед" сафида ҳеч бўлмаганда битта ўйин даражасига эришиш учун юқори маҳорат ва характер керак. 12 йил ичида 545 та ўйин ўтказиш - бу алоҳида ютуқ, айниқса, дарвозабон сифатида ҳар бир ўйинда сиз эътибор марказида бўласиз.
Мухлислар ва жамоадошлар томонидан тўрт мартадан йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини олиш унинг ўйин даражасидан далолат беради. Давид клуб тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида доимо ёдда қолади.
Шахсан мен унга ўтган мавсумда 25 та ўйинни "қуруқ" ўтказгани ва клубдаги биринчи йилимдаги умумий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман. Барча ўйинчилар ва ходимлар унга ажойиб фаолиятининг кейинги босқичи учун энг яхши тилакларини йўллайдилар."
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии