Тен Хаг "Барса" ва "Ньюкасл"га қарши баҳслардан олдин Фергюсон билан суҳбатлашди
22 фев 2023 23:45
Новости
Тен Хаг "Барса" ва "Ньюкасл"га қарши баҳслардан олдин Фергюсон билан суҳбатлашди
МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг муҳим ўйинлар бўсағасида Алекс Фергюсон билан кечки овқатни бирга тановул қилган экан.
МЮнинг ҳозирги ва собиқ муаббийларини душанба кечасида Уилмслоуда жойлашган Cibo номли италиян ресторанида бирга кўришган. "Юнайтед" жорий ҳафта иккита муҳим баҳсда иштирок этади - "Барселона"га қарши Европа лигаси жавоб ўйини ва "Ньюкасл" билан Англия лига Кубоги финали.
Тен Хаг ушбу учрашувга қуйидагича изоҳ берди:
"Катта билим ва тажрибага эга бўлган инсонлар билан суҳбатлашишни яхши кўраман. У ёрдам беришни ва қўллаб-қувватлашни хоҳлади.
"Манчестер Юнайтед" - унинг клуби эканлигини ҳис қилдим. Фергюсон клубга вафодор ва МЮда доимо ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлайди. Кеча ажойиб ўтди, интиқлик билан кейинги учрашувни кутаман" - дейди тен Хаг.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии