Тен Ҳаг ишдан бўшатиладими? МЮ футболчилари мураббийнинг истеъфога чиқарилишини кутмоқда
02 окт 2024 17:45
Новости
Тен Ҳаг ишдан бўшатиладими? МЮ футболчилари мураббийнинг истеъфога чиқарилишини кутмоқда
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси футболчилари нидерландиялик мутахассис Эрик тен Ҳагнинг бош мураббийликдан четлатилишини кутмоқда.
Бу ҳақда нуфузли "Mail Sport" нашри хабар бермоқда.
МЮ 29 сентябрь куни "Олд Траффорд"да Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манкунианлар АПЛда 7 очко билан 13-ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ўйини 3 октябрь куни Европа Лигаси доирасида "Порту"га қарши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, тен Ҳаг 2022 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"да ишлаб келади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии